14 March 2016
19:51 - АҚШ долларининг расмий курси ҳам, “қора бозор”даги қиймати ҳам ўсди

Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки 15 мартдан бошлаб, хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2866 сўм 75 тийин этиб белгиланган. Бу эса 5 кун аввалгига қараганда 5 сўм 7 тийин қимматроқдир.

“Қора бозор”да эса саррофлар 1 АҚШ долларини 6550 сўмдан харид қилишмоқда. Валютага эҳтиёжи борлар уни 6650 сўмдан сотиб олишмоқда.