Кундалик хабарлар - 11 March 2016

  • 20:04Ўзбекистон қозоқ маҳсулотларига акциз солиқларини пасайтирди

    Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати 2020 йилга қадар Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган айрим маҳсулотлар учун акциз солиғи миқдорини пасайтирди. Бу борада Ўзбекистон-Қозоғистон ҳукуматлараро мажлисида келишув имзоланиб, стратегик ҳамкор бўлган Қозоғистон маҳсулотлари учун акциз солиғи миқдорини босқичма-босқич камайтириб бориш режаланган. Ўз навбатида Қозоғистон ҳам шундай йўл тутади: ўзбек маҳсулотларига акциз солиқлари қийматини камайтиради. Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар вазир...

  • 19:30Фарғонада алиментдан қарздор қотил устидан ҳукм ўқилди

    Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан фуқаро Анвар Раимов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (Одам ўлдириш)да айбланиб, 19 йил муддатга тозодликдан маҳрум қилинди. Анвар собиқ хотини ва қайнонасини болта билан чопиб ўлдирганликда айбли деб топилган. Фарғона шаҳар прокуратурасига кўра, Анвар Раимов 2012 йилда хотини билан ажрашгач, ёлғиз ўғли учун алимент тўламаслик мақсадида қотилликка қўл урган. Унинг хотинидан 6,5 миллион сўм алимент қарзи бўлган. Анвар Раимов суд мажлисл...

  • 17:45Дунёнинг энг машҳур газетаси ҳам “Ҳаракат”нинг ҳақлигини тан олди: АҚШ иқдисодидаги барқаросзликнинг сабаби – келаётган президент сайловлари

    Дунёнинг энг обрўли нашри, АҚШда чиқадиган The Wall Street Journal газетаси, АҚШ иқтисодининг келажаги ҳақидаги ишончсизликнинг асосий сабаби – президентликка номзодларнинг сайлов олди пойгасидир, деган фикрни аниқлабди. Аниқланишнинг йўли – демократик давлатларда ҳаммага маълум бўлган йўл – сўровномалар натижаси. Катта ва кичик бизнес вакиллари ўртасида ўтказилган сўровномалар натижасига кўра, ҳамма АҚШда ишсизлик камайиши ва Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми ортишини кутаётган бўлса ҳам, иқтисодни...

  • 16:35Тошкентда 8 та мардикор бозори ташкил қилинибди

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг биричи ўринбосари Турсунпўлат Тошпўлатовнинг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбирига берган интервьюсида таъкидланишича, Тошкент шаҳрининг 8 та нуқтасида мардикор бозорлари ташкил қилинди ва улар керакли жиҳозлар, алоқа ва бинолар билан таъминланди. Миршаббоши гарчи бу бозорларни “бир марталик иш билан таъминлаш марказлари” деб атаётган бўлса-да, улар оддийгина мардикор бозори экани ҳеч кимга сир эмас. Аммо бу ерга вилоятлардан келган мардикорлар аввал проп...

  • 10:19Қизиқ: Қозоғистон Антарктидада қутб станцияси очмоқчи

    Қозоғистоннинг Казинформ агентлиги 5 йил аввал қозоқларнинг жанубий қутбдаги Антарктидага биринчи сафар қилган экспедицияси аъзоси Орденбек Мазбаевга асосланиб хабар қилишича, қозоқ олимлари Антарктидада қозоқ станцияси яратиш ғоясини кўтармоқдалар. Бунинг учун Антарктида бўйича Халқаро Шартномани имзолаши ва ратификаия қилиши керак. Қозоқ олимлари ўз ғоялари ҳукумат тарафидан қўллаб-қувватланишига ишонмоқдалар. Тахмин қилиш мумкинки, қозоқларнинг 5 йил аввалги илмий экспедицияси ҳукуматнинг ...

10 March 2016
  • 23:18Даҳшат: Туркияда сал кам 3 миллион қочқин борлиги очиқланди, улар асосан мусулмонлар. Ислом уламолари қаерда?

    Бугун Туркия Бош вазирининг ўринбосари Ёлчин Оқдўғон ўз мамлакатига келган қочинларнинг сони 2 миллион 733 минг 784 бўлганини расман очиқлади. Уларнинг 282 минг 815 нафари Суриядан қочиб келиб, махсус лагерларда қолаётган сурияликлар. Бу қочқинларнинг асосий қисми Европага етиб олиш истагида. Айнан бу қочқинлар оқимини тўхтатиш бўйича ЕИ ва Туркия расмий музокаралар олиб бормоқдалар. ЕИ ҳозирнинг ўзидаёқ бу қочқинларни Туркияда қолишини истаб, Туркияга 3 миллиард доллар пул ваъда қилмоқда, ам...

  • 21:24Дзержинскийнинг ҳайкали олиб ташлангани эмас, КГБ биноси бузиб ташланмагани катта хато бўлган

    Ўрис ахборот воситалари кўра, Москва прокуратураси КГБнинг Сталин замонидаги раҳбари Феликс Дзержинскийнинг КГБ биноси олдидаги ҳайкали 1991 йили олиб ташлангани қанчалик қонунларга тўғри бўлгани ҳақида текширув бошлабди. Қандайдир ёшларнинг ташкилоти бу ҳайкал расмий ҳужжатларга кўра, ҳали ўз жойида, яъни мудҳиш совет КГБсининг Лубянка номи билан танилган биноси олдидаги майдонда турганлигини таъкидлаб, ҳайкални жойига қайтаришни талаб қилибди. Тахмин қилиш қийин эмаски, бу ишнинг орқасида с...

  • 20:46Ўзбекистонлик қотил-энаганинг норасмий эри ва қўшниси Самарқандда ҳибсга олинди

    Ўрисларнинг “Робсальт” агентлиги тарқатган хабарга кўра, Москвада 4 ёшли қизчани ўлдирган энага Гулчеҳра Бобоқулованинг норасмий эри Суҳроб Мўминов ва унга қўшни бўлган бир аёл Самарқанд вилояти ИИБ томонидан ҳибсга олинди. Англашилишича, Гулчеҳранинг Самарқанддаги қўшниси бўлган бу аёл ҳам сўнгги пайтларда қора ҳижобга ўралган экан. “Росбалт” манбасига кўра, Суҳроб ва юқорида айтилган қўшни аёл террорчи гуруҳларга алоқадор бўлиши ҳамда мудҳиш жиноятга қўл урган Гулчеҳрани илҳомлантирган бўли...

  • 20:15Ўзбекистонда яна интернет муаммоси

    “Ўзбектелеком” ширкати хабарига кўра, ширкатнинг ҳамкорлари билан боғлиқ муаммоси туфайли 10 март Тошкент вақти билан 00:00 дан 05:00 гача ва 11 март Тошкент вақти билан 01:00 дан 08:00 гача бўлган пайтларда интернет тезлиги кескин тушиб кетади. Бунинг сабаби сифатида 8 март куни Қозоғистон ҳудудидан ўтган магистраль кабеллар зарар кўргани, аммо бу ҳақда “Казахтелеком” ўз вақтида хабар бермагани айтилган. Мухбиримизнинг таъкидича, қозоқлар айбдор бўлмаган пайтларда ҳам интернетимиз муаммолард...

  • 19:44Ўзбекча масхарабозлик: раҳбар ходимларнинг ахлоқ низоми кучга кирди

    Бу ҳақдаги Ҳукумат қарорини ҳақорат ва сўкишлар бўйича мамлакат рейтингида етакчилик қилаётган Бош вазир Шавкат Мирзиё имзолаган. Давлат хизматчилари учун одоб-ахлоқ намунавий қоидалари ҳақидаги ҳужжатда раҳбарлар фаолиятининг асосий тамойиллари белгиланган: қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний талаблари устуворлиги, ватанпарварлик, хизмат вазифасига содиқлик, одиллик, ҳалоллик ва бетарафлик. Давлат хизматчилари мажбуриятлари қаторига Ўзбекистон урф-одатларига ҳурмат билан қараш,...