Кундалик хабарлар - 20 March 2016

  • 21:11Истанбулда теракт уюширган одамнинг кимлиги маълум бўлди – 24 ёшли ИШИДчи Меҳмед Ўзтурк

    Истанбул шаҳар Хавфсизлик Бошқармаси тарқатган хабарга кўра, кеча Истиқлол жаддасида тракт уюштирган одамнинг кимлиги ДНК анализи натижасида аниқланган. Бу одам – 1992 йилда Туркиянинг Сурия билан чегарадош Газиантеп вилоятининг маркази Газиантеп шаҳрида туғилиб, ўша ерда катта бўлган ва 2013 йили Истанбулга кетаяпман дея уйидан чиқиб кетгач, оиласи билан бошқа алоқа қилмаган, аммо ИШИДга бориб қўшилган Меҳмед Ўзтурк бўлиб чиқди. Меҳмет Ўзтуркнинг уйи тинтив қилинди, отаси ва исми айтилмаётга...

  • 19:48Туркия ва Европа Иттифоқи муҳожирлар масаласида келишишибди, ЕИ-Туркия муносабатлари янги савияга чиқариладиган бўлибди

    Кеча Истанбулнинг юраги деса бўладиган Истиқлол кўчасидаги теракт сабабли, ундан олдин ҳамманинг диққат марказида бўлган мухожирлар масаласи бўйича ЕИ-Туркия музокаралари орқа планга ўтиб қолганди. Маълумки, 8 мартда Брюсселда ЕИ лидерлари ва Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли меҳнат муҳожирлари масаласини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказиб, узул-кесил қарорга келолмагандилар. ЕИ аввалдан Туркияга $3 млрд ваъда қилган ва Туркия олдига муҳожирларни Европа сиздирмаслик шартини қўйганди. Европа ҳат...

  • 17:12Бечора Ислом Карим ўзидан ҳокимиятни олиб қўйиш учун фитна тайёрлаётган одамни Петербургда ушлатибди

    Бу ҳақдаги хабарни бугун fontanka.ru сайти тарқатди. Унга кўра, кеча 19 мартда Петербург полициясининг жиноий қидирув бўлими ходимлари давлатлараро қидирувда бўлган, аммо исми айтилмаётган 32 ёшли Ўзбекистон фуқаросини Ўзбекистоннинг доимий Президенти Ислом Каримовдан ҳокимиятни тортиб олиш мақсадида фитна тайёрлаш айби билан ушлашибди. Табиий, уни қидирувга Ўзбекистон режими берган. Бу одам 2015 йил феврвль ойидан бери қидирувда бўлиб, уни ушлаш ҳақида Ўзбекистонда сиртдан қарор ҳам чиқарилг...

19 March 2016
  • 19:38Истанбулнинг марказидаги терактда ҳалок бўлганларнинг сони 5 га, ярадорларнинг сони 36 га чиқди

    Бугун эрталаб Истанбулнинг марказида, унинг юрагида деса ҳам бўладиган жойда содир бўлган терактда ҳалок бўлганларнинг сони, жонли бомбанинг ўзидан ташқари, 5 га чиқди, ярадорларнинг сони 35 дан ошди. Ярадорларнинг ичида аҳволи оғир бўлганлар бор. Ҳалок бўлганларнинг бири Исроил ватандоши эканлиги, ярадорлар ичида ҳам чет элликлар борлиги аниқланган. Террорист ёки курдларнинг ПККчиси ёки ИШИДчи деб тахмин қилинмоқда, аммо ҳали ҳеч нарса исботлангани йўқ. Бу воқеа атрофида гаплар кўп, у...

  • 15:34Россиядан хунук хабар: Ростов-на Дону шаҳридаги аэропортга қўнаётган йўловчи учоқ ҳалокатга учради, ҳамма ҳалок бўлди

    Бугун эрталаб саҳарда FlyDubai авиакомпаниясининг Boeing 737-800 йўловчи учоғи оби-ҳаво ёмон бўлишига қарамасдан Ростов-на Дону шаҳридаги аэропортига қўнаётган пайтда ҳалокатга учрагани рус ахборот воситаларининг диққат марказидаги хабар бўлмоқда. Учоқдаги ҳамма - 55 йўловчи ва 7 экипаж аъзоси ҳалок бўлган. Ҳалокатнинг сабаби сифатида экипажнинг хатоси кўрсатилмоқда. Аммо, ҳали расмий изоҳлар йўқ. Давлат комиссияси тузилган, айнан унинг хулосаларини кутиш керак бўлади.

  • 14:48Истанбул марказида портлаш юз берди, 2 киши ҳалок бўлди, жонли бомба портлагани тахмин қилинмоқда

    Тахминан 1 соатча аввал Истанбулнинг марказидаги Истиқлол кўчасида порташ бўлди, 2 киши ҳалок бўлди, 7 киши яраланди, дейилади Миллиёт газетасининг сайтидаги хабарда. Жонли бомба ўзини-ўзи портлатгани тахмин қилинмоқда, аммо шу дақиқаларгача ҳеч қандай расмий хабар тарқатилмаган. Жонли бомба порталаганини биринчи бўлиб ёзаётган СNN Turk агентлиги воқеанинг гувоҳларига асосланаётган эмиш. Яна шу агентликнинг тахминига кўра, жонли бомба ўзини ўзи порталатиш учун кетаётган пайтда бомба портлаб ...

  • 08:50Тожикистонда чақалоқларга ёт исмларни қўйиш тақиқланди, Ўзбекистонда ҳам тақиқланиши керакми?

    Тожикистон президенти Имомали Раҳмонннинг “Оила кодекси”га тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги фармони билан дунёга келаётган тожик болаларига миллий маданиятга ёт исмлар қўйиш тақиқланди. Кодексга киритилаётган ўзгартиришларда қариндошлар ўртасидаги никоҳлар ҳам тақиқланган. Шунингдек, Тожикистонда туғиладиган тожик болаларига муайян предмет¸ маҳсулот¸ ҳайвон ва қуш маъносини англатувчи исмлар бериш ҳам тақиқланди. Кишиларнинг турли рутбаларини белгиловчи мулла¸...

  • 05:20Москвада “Россия – Марказий Осиё XXI асрда: Иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг янги имкониятлари” номли конференция ўтказилибди

    Россия пойтахтидаги “Миллатлар Уйи” номли саройда (шунақаси ҳам бор экан) 16 март куни “Россия – Марказий Осиё XXI асрда: Иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликнинг янги имкониятлари” номли конференция бўлиб ўтгани бир қатор Интернет нашрларда хабар қилинди. Асосан Москва олий ўқув юртларининг олимлари қатнашган Конференция доирасида биронта пичоққа илинадиган гаплар бўлгани кўринмайди. Бундай гаплар бўлиши ҳам мумкин эмаслигини конференция ташкилотчиларининг рўйхатидан т...

  • 00:44Париждаги терактнинг иштирокчиси Белгияда қўлга олинди, Ғарб кайф қилмоқда, Абдураҳим Пўлат нима қилиши керак?

    Ғарбнинг кўзга кўринган ахборот воситалари сўнги соатларда Бельгия хавфсизлик кучлари Брюсселда махсус операция ўтказиб, ўтган йили 13 ноябрь куни Парижда уюштирилган ва 130 киши ҳалок бўлган терактининг иштирокчилари ва ташкилотчиларини қўлга олишлари билан боғлиқ воқеаларни дақиқама-дақиқа ёритиш билан оворалар. Бельгия расмийлари бу операция давомида 5 киши қўлга олингани, улардан бири – операция пайтида оёғидан яраланган Салаҳ Абдеслам (Salah Abdeslam, аслида Солиҳ Абдусалом бўлса керак, ...

18 March 2016
  • 21:49Яхши хабар: Украина ҳукумати ўзбек автомобилларига махсус божни бекор қилди

    Киевдаги «Урядовий курьер» газетаси халқаро савдо-сотиқ бўйича Украина идоралараро комиссияси Ўзбекистондан импорт қилинадиган автомобилларга қўйилган махсус божни бекор қилгани ҳақида хабар қилди. Мазкур бож 2014 йилнинг 5 декабрида украин ҳукумати томонидан ички бозорни муҳофаза қилиш мақсадида жорий қилинганди. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралида Ўзбекистон ҳам Украинадан кириб келаётган маҳсулотларга нисбатан қўшимча божхона солиқларини бекор қилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону