19 March 2016
15:34 - Россиядан хунук хабар: Ростов-на Дону шаҳридаги аэропортга қўнаётган йўловчи учоқ ҳалокатга учради, ҳамма ҳалок бўлди
Бугун эрталаб саҳарда FlyDubai авиакомпаниясининг Boeing 737-800 йўловчи учоғи оби-ҳаво ёмон бўлишига қарамасдан Ростов-на Дону шаҳридаги аэропортига қўнаётган пайтда ҳалокатга учрагани рус ахборот воситаларининг диққат марказидаги хабар бўлмоқда. Учоқдаги ҳамма - 55 йўловчи ва 7 экипаж аъзоси ҳалок бўлган.

Ҳалокатнинг сабаби сифатида экипажнинг хатоси кўрсатилмоқда. Аммо, ҳали расмий изоҳлар йўқ. Давлат комиссияси тузилган, айнан унинг хулосаларини кутиш керак бўлади.