Кундалик хабарлар - 24 March 2016
17:27Тиши йўқ қирғиз тиш кўрсатмоқчи: Қирғизистон Президенти ШҲТнинг Тошкентда бўладиган саммитини Ўзбекистоннинг нодўстона ҳаракатлари туфайли бойкот қилмоқчи
Бу мамлакат оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида гўёки Ўзбекистон тарафидан яратилаётган нодўстона вазият турибди. Хабарларда айтилишича, чегаранинг Ола Бўка туманидаги қисмида икки мамлакат ўртасида баҳсли ҳудудча бор бўлиб, 18 март куни эрталаб Ўзбекистон тарафи ўша ерга 2 та бронетранспортер, 1 та КамАЗ ва 40 аскарини киритиб, у ерни феълан ўзига қўшиб олиш ҳаракатига тушибди. Қирғизистон ҳам адекват ҳаракатлар қилиб, ўша чегараларга аскарлари ва ...
07:39Россиядан мардикорларимиз юбораётган пул бир йилда $2,5 миллиардга камайди
Россия Марказий Банки тарқатган маълумотларга кўра, Россиядан оддий шахслар Ўзбекистонга 2014 йили 5 млрд 581 млн доллар пул юборган бўлсалар, 2015 йилда пул жўнатмалари 2 млрд 548 миллион долларга камайган. Яъни, тахминан 2 бараварга. Яна шу нарса ҳам маълумки, Россиядан келаётган пулнинг асосий қисми у ерда ишлаётган ўзбекистонлик мардикорларникидир. Табиий, бундай камайишнинг сабаби эса, Ғарбнинг снкциялари остида Россия иқтисодидаги чўкишдир. Ўзбекистон Давлат Бюджетининг даромад ва ҳараж...
22:25Қозоғистон параламентининг қуйи палатасига мутлақо кўпчилик Нурсултон Назарбойнинг партиясидан сайланди, ўзбекларнинг аҳволига “вой” деймиз
Кеча Марказий Сайлов Комиссияси 20 март куни парламентнинг қуйи палатаси Мажлисга навбатдан ташқари ўтказилган сайловларнинг узул-кесил натижаларини эълон қилди. 107 кишилик Мажлисда Нурсултон Назарбойнинг Нур-Ватан Партияси 84 ўрин олибди. Мажлисга яна 2 партиянинг вакиллари кирган. Оқ-Йўл Партияси ва Коммунистик Халқ Партияси 7 тадан ўринга эга бўлибдилар. Сайловларда қатнашган яна 3 та бошқа партия 7 фоизлик тўсиқдан ўтолмагани сабабли Мажлисда ўз депутаталарига эга бўлмайди. Қозоғистон Кон...
21:16Ўзбекистон аҳолисининг сони 31,5 миллион бўлди
Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг сони 31 миллион 576,4 минг бўлди. 2015 йилда аҳолининг сони 554 мингга, яъни 1,8 фоизга ортган. Ўтган йили туғилганларнинг сони 735,8 минг, оламдан ўтганларнинг сони 152,9 минг бўлибди. Шаҳарларда 15,964 миллион, қишлоқларда эса, 15,612 миллион одам яшайди.
19:51Брюсселда терактлар қилган жонли бомбалар аниқланди, одамзод исломий тероризмга кўникадими? (Тузатилган вариант)
Жаҳон ахборот воситаларининг, биринчи навбатда, Ғарбдаги ахборот воситаларининг диққат марказида, табиий, кеча эрталаб Бельгия пойтахти Брюсселдаги Завентем аэропортида ва шаҳар метросида уюштирилган исломий терактлар турибди. Ҳалок бўлганларнинг сони аввал 34 киши деб айтилган эди, ҳозир 32 киши ҳалок бўлгани аниқланди. Ярадорларнинг сони 250 га чиқди. Брюсселдаги терактларни кимлар қилгани ҳам аниқланди. Аэропортдаги видеокамералар учта террорист ёнма-ён кетаётганини қайд қилган экан. Расмд...
17:23Даҳшат: Париждаги терактнинг уюштирувчиси Салаҳ Абдесламни ушлаган Бельгиядан ИШИД ўзича қасд олди, Брюсселда бугунги терактларда 34 киши ҳалок бўлди
Бугун маҳаллий вақт билан эрталаб Бельгиянинг пойтахти, айни замонда, Европа Иттифоқининг маъмурий маркази бўлган Брюсселда бир неча терактлар бўлди, 34 киши ҳалок бўлди, ярадорларнинг сони 150 атрофида. Авввал олдинма-кетин Брюссельдаги аэропортда иккита, бир оздан кейин метрода камида иккита портлаш бўлди. Охирги маълумотларга кўра 34 киши ҳалок бўлган, ярадорларнинг сони 150 га яқинлашиб қолган. Бу терактлар учун маъсулиятни ИШИД ўз бўйнига олди. Портлашларни жонли бомбалар уюштиригани та...
- 05:07Туркия исломий терроризм марказига айланмоқда: Истанбулда теракт қилган Меҳмед Ўзтурк жанжал билан кўмилди, Олимпиада ўйинларнинг саралов босқичи Истанбулдан кўчирилди
19 мартда Истанбулниннг марказидаги Истиқлол жаддасида ўзини портлатиб, аввал айтилаётгандек 5 эмас, 4 кишининг (улардан 3 нафари АҚШ фуқаролигага ҳам эга бўлган исроилликлар экан) ўлимига сабабчи бўлган Меҳмед Ўзтурк ўзи туғилиб ўсган Газиантеп вилоятида кўмилди. Оила аъзолари бу террористни ўзлари яшайдиган қишлоқдаги қабристонда кўмишмоқчи бўлган, аммо аҳоли бунга қарши чиққани сабабли, бошқа бир қабристонда кўмишган. Бошқа бир воқеа ҳам диққатга сазовор. Шу йил ёзда Рио-де-Женейрода бўлади...
17:12Тошкентда Наврўз байрами тантаналарида Ислом Карим ҳар доимгидек масхарабзларча нутқ сўзлади, ҳаммани байрам билан табриклаб, бундай нутқлардан тезроқ қутилишни тилаймиз!
Бугун пешин соатларида Тошкентдаги Алишер Навоий номли паркда ҳар йилдагидек Наврўз байрамига бағишланган тантанали йиғилиш бўлди. Табиий, Ислом Карим нутқ сўзлади. Унинг баланд парвоз гаплардан иборат ўта зерикарли нутқида биттагина қизиқ жой бор эди. Бу қизиқ жой - Ислом Каримнинг ҳар доим, ҳар ерда гапирадиган масхарабозлик руҳидаги қуйидаги сўзларидир: “Неча минг йиллик тарихимиздан маълум: Наврўз фаслида турли низо ва адоватлар, гина ва аразлар унутилиб, одамлар, миллат ва элатлар ўртаси...
06:37АҚШ Президенти Барак Обама тарихий ташриф билан Кубага келди, “Бирлик”га қачон миннатдорчилик билдирилади?
Кубада 1959 йили Фидел Кастро бошчилигида коммунистлар революцию йўли билан ҳокимиятга келгандан бери бу икки мамлакат ўртасида алоқалар мутлақо узилган, кейинчалик АҚШ Кубани изоляция қилиш йўлига ўтиб, бу икки мамлакат фуқароларининг бир-бирига боришини ҳам тўхтатганди. СССР ўша пайтда Кубада ядровий қурол ҳам жойлаштириш ҳаракатига тушганда, АҚШ бунинг олдини ололган, аммо совуқ уруш ўшандан бери яна ҳам баттарлашган эди. 2008 йили 82 ёшга кирган Кубанинг диктатор-президенти Фидел Кастро ўз...
00:48Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси қайтадан сайланди, аммо ҳеч нарса ўзгармайди, келажакда Қозоғистон парчаланади, Туркистон тикланади
Ғарбнинг Россияга қарши киритган санкциялари ва нефть нархининг кескин тушиб кетиши натижасида Россия билан биргаликда унинг энг яқин ҳамкорларидан бири бўлган Қозоғистонда ҳам иқтисодий тушкунлик бошланганини ҳамма билади. Бундай шароитда инқироздан чиқиш учун нималардир қилиш кераклиги ўз-ўзидан маълум. Аммо, Қозоғистоннинг диктатор-президенти Нурсултон Назарбой нима учундир вақтидан олдин парламент сайловлари эълон қилганини тушуниш қийин. Чунки, ҳамма диктаторликларда каби Қозоғистонда ҳам п...