19 March 2016
19:38 - Истанбулнинг марказидаги терактда ҳалок бўлганларнинг сони 5 га, ярадорларнинг сони 36 га чиқди
Бугун эрталаб Истанбулнинг марказида, унинг юрагида деса ҳам бўладиган жойда содир бўлган терактда ҳалок бўлганларнинг сони, жонли бомбанинг ўзидан ташқари, 5 га чиқди, ярадорларнинг сони 35 дан ошди. Ярадорларнинг ичида аҳволи оғир бўлганлар бор.

Ҳалок бўлганларнинг бири Исроил ватандоши эканлиги, ярадорлар ичида ҳам чет элликлар борлиги аниқланган.

Террорист ёки курдларнинг ПККчиси ёки ИШИДчи деб тахмин қилинмоқда, аммо ҳали ҳеч нарса исботлангани йўқ.

Бу воқеа атрофида гаплар кўп, уларнинг кўпчилиги ҳеч бир жиддий фактга асосланмаган таҳлиллардир. Демак, текширувлар натижасини кутиш керак бўлади.