17 June 2016
16:12 - ШҲТ анжумани туфайли аҳоли қўлидаги қуроллар йиғиб олинмоқда. Қандай қуроллар?
Маҳаллий Uzmetronom нашрининг хабар қилишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ШҲТ саммити арафасида аҳолини хонадонлар, муассасалар ва муайян манзилларда сақланаётган қуролларни милицияга топширишга чақирибди. Милиция бу чақириқни қуролларни масъулиятли тарзда сақлаш баҳонаси билан изоҳлаган. Чақириққа кўра, ҳар қандай ўқ отар қурол кейинги икки кунда милицияга топширилиши керак.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати одамлар ўзларидаги ўқ отар қуролларини кўнгилли равишда Ички ишлар бошқармасига олиб келиб топшираётганини билдирмоқда.

Маълумки, авваллари Ўзбекистонда аҳоли қўлидаги ўқ отар қуроллар Мустақиллик байрами тантаналари арафасида милиция тарафидан олиб кетиларди. Яъни, бу нооддий акция ҳам эмас.

Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, гап оддий одамлар қўлидаги ов қуроллари ва юқори лавозимдан истеъфога кетган милиция, хавфсизлик хизмати ва армия офицералрига расман рухсат билан берилган қуроллар ҳақида кетмоқда. Тўғри, турли жиноятчи гуруҳлар қўлида ноқонуний қуроллар бор. Аммо, улар ўз қуролларини топширишини кутиб бўлармиди.