12 July 2016
01:13 - Осиё Тараққиёт Банки Ўзбекистонга 450 миллион доллар кредит ажратармиш, бу - бир чақа пулдан бошқа нарса эмас
Осиё Тарқаққиёт Банки Қашқадарё вилоятидаги Толимаржон иссиқлик электростанциясини модернизация қилиш ва кенгайтириш ишлари учун 450 миллион доллар миқдоридаги кредит маблағини ажратмоқчи. Мазкур молия институти сайтига кўра, лойиҳа 2016 йилнинг охирига қадар ишлаб чиқилиб, маъқулланади. Лойиҳада 2020 йилгача яна иккита 450 МВт қувватга эга буғ-газ созламасининг (БГС) қурилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг дастлабки қиймати 900 миллион долларни ташкил қилади.

Айни пайтда Жанубий Кореянинг Daewoo ва Hyundai ширкатлари ҳам Толимаржон ИЭСни модернизация қилмоқда. Мазкур лойиҳанинг қиймати - 861 миллион доллар. Шартномага кўра, консорциум 450 МВт қувватга эга икки БГС станциясида "Калит" қурилишни амалга оширади. Mitsubishi Corporation (Япония) БГС провайдери ҳисобланади. Қурилиш шу йил ниҳояланиши керак.

Эслатиб ўтамиз, бош қароргоҳи Филиппин давлатининг пойтахти Манилада жойлашган бу банкга Ўзбекистон 1995 йили минтақавий аъзо бўлган. Ҳозир бу банк бизга кредит сифатида ажратаётган пул бир чақадир, чунки, Россияда ишлаётган ўзбекистонлик мардикорлар ҳар йили Ўзбекистонга 5 миллард доллардан кўп пул юборишади. Ислом Карим айнан шу “дангаса”ларга раҳмат айтиши керак.