11 July 2016
20:43 - Жойларга янги миршаббошилар сафарбар этилди, уларнинг умумий расмини биз белгиладик

Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг буйруғи билан подполковник Бахтиёр Саиджонов Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Шу йилнинг баҳорига қадар бу лавозимда ишлаб келган Ўткир Бадалов лавозимидан туширилиб, Зарафшон шашар миршабхонасини бошқарадиган бўлибди.

Шунингдек, Воҳид Мирзаев Тошкентнинг Яккасарой туман ИИБга, подполковник Бунёд Ражабов эса Хоразм вилоят Боғот туман миршабларига етакчилик қилиш учун сафарбар этилган.

Қорақалпоғистон ҳам янги тайинлашлардан четда қолмади. Мана у ердаги икки янги миршаббоши - Қораузак туманида Салават Казбеков, Хўжайли туманида Тимурбек Дошумов.

Қўлимизда янги тайинланган миршаббошиларнинг расми бўлмагани сабабли, бу ерга уларнинг умумий расмини қўйиш билан чекландик. Инсон эркинликлари бўйича дунёда охиридан иккинчи ўринда турган Ўзбекистонда бошқача миршаббоши бўлиши мумкинми?