12 July 2016
21:13 - Ўзбекистонда жазирама, тоғолди ҳудудларга эса сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон Гидрометеорология маркази хабарига кўра, мамлакатимизнинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 14—15 июнь кунлари сел келиши хавфи бор. Шу кунлари тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, сел келиш хавфи юқори.

Аксинча, мамлакатда жазирама ҳукмрон. Масалан, бугун пойтахтда хонаки термометрлар Сельсий шкаласи бўйича 46-47 даража иссиқни кўрсатди. Аммо расмийлар ҳаво ҳароратини +41 даража деб эълон қилишган.