12 July 2016
22:26 - Даҳшат: Санкт-Петербургда бир яшар қизалоқнинг жасади топилди, яна ўзимизнинг чақалоқ
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Курортний мавзеидаги кўп қаватли уйлардан бирида эндигина бир ёшга тўлган қизалоқнинг жасади топилди. Ленинград вилояти тергов қўмитасига кўра, терговчиларнинг дастлабки тафтишларидан маълум бўлганки, қизалоқнинг онаси - Ўзбекистондан келган 28 яшар аёл - ёлғизлик ва ночорликдан бундай ишга қўл урган. 10 июль куни тонгги соат 04:00 да тез ёрдамга қўнғироқ бўлган, тегишли манзилга борган тиббиёт ходимлари қизалоқни ўлик ҳолда топишган.

Қизалоқнинг жасади ўлим сабабини аниқлаш учун моргга юборилган. Бу мудҳиш ҳодиса ҳақидаги хабар россияликларни ларзага солмоқда. Аксинча, мамлакатимизнинг Россиядаги дипломатлари, ҳукуматимиз расмийлари, ва ҳатто, ҳамма нарсага бефарқ ҳамюртларимизнинг бундай воқеалар билан ишлари йўқ.