12 July 2016
21:39 - Ўзбекистон ва ўзбекларга хушхабар: Россия ҳукумати ноқонуний муҳожирларнинг гуноҳидан ўтмоқчи
Кремль сайтининг хабарига кўра, президент аппарати ҳузуридаги Миллатлараро Муносабатлар Кенгаши мамлакатдаги барча меҳнат муҳожирлари фаолиятини легаллаштириш мақсадида уларнинг шу пайтгача ғайриқонуний равишда яшаб келганларини авф этиш таклифи билан чиқди. Ўзига хос амнистия деб аталаётган бу амалиётдан кўпроқ ўзбек мардикорлари манфаатдор. Кенгаш мазкур таклифни ноқонуний миграциянинг олдини олишга қаратилган ягона чора сифатида кўрмоқда.

Агар афв таклифи Кенгаш тавсиясидаги шаклда қабул қилинса, Россияда ноқонуний яшаётган бир неча миллион хорижлик, хусусан, қарийб бир миллиондан ортиқ ўзбекистонликнинг Россия ҳудудига кириш-чиқиш тартибини бузганлигига кўз юмилади. Бу эса, мардикорларнинг ўзидан ташқари, уларнинг пулига кун кўраётган Ислом Карим режимига ҳам хушхабардан бошқа нарса эмас.