Кундалик хабарлар - 13 January 2017
- 21:34Ўзбекистон давлат тизимлари кибер ҳужумларга қарши курашга ўргатилмоқда
“Ҳаракат” агентлиги хатқутисига АҚШ элчилиги матбуот хизматидан келган хабарга кўра, Жорж К. Маршал номидаги хавфсизлик масалаларини ўрганиш бўйича Европа маркази АҚШ ва Германиянинг Ўзбекистондаги элчихоналари кўмагида тегишли давлат органлари ходимларига кибер хавфсизлик сирларини ўргатган. Мазкур тадбирда Озарбайжон, Германия Португалия, Польша, Украина ва АҚШдан келган халқаро эксперт ва мутахассислар қатнашибди.
- 20:48Ўзбекистонда осори-атиқалар экспортига рухсат берилди
Шу пайтга қадар осори-атиқалар, кўҳна буюм ва обидаларни мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш таъқиқланган эди. Шунингдек, Ўзбекистондан дон (яъни буғдой, жавдар, сули, гуруч, маккажўхори, гречка), нон-булочка маҳсулотлари, ун ва ёрма, қорамол ва парранда, гўшт, уй паррандаси гўшти ва тухуми, шакар, асори атиқалар (яъни картиналар, ҳайкалтарошлик асарлари ва бошқалар), ўсимлик ёғи, чарм, мўйна-жун (шу жумладан, қоракўл) хом ашёси, лом ва рангли металл чиқиндилари, пилла, ўралмаган ипак хом ашёси, ип...
20:12Шавкат Мирзиё халқнинг китобхонлик даражасини оширмоқчи, аҳволимиз ғариблигига қаранг!
Кеча матбуотда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” фармойиши эълон қилинди. Фармойишдан кўзланган асосий мақсад аҳолининг китобхонлик даражасини ошириш ва китобга эътиборни кучайтириш эмиш. Мазкур комиссия (Бош вазир Абдулла Арипов)га бир ой муддатда соҳа мутахассислари ва экспертларини кенг жалб қилган ҳо...
19:33Беларусия президенти Ўзбекистонга келишга тайёргарлик кўрмоқда, Ўзбекистоннинг бундан хабари йўқ
Sputnik деб номланувчи интернет нашрнинг беларус матбуотига таяниб ёзишича, бу мамлакатнинг Президенти Александр Лукашенко шу йилнинг февралида бўлиши мумкин бўлган олий даражадаги Ўзбекистон-Белорусь учрашувларига тайёргарлик кўрмоқда. Айни пайтда Беларусь президентининг ташрифи дастури ишлаб чиқилмоқда. Аммо Ўзбекистон томони ҳозирча бу борада келишув йўқлигини айтибди. Агентлик Беларуснинг Тошкентдаги элчихонасига мурожаат қилганида учрашувнинг куни ва ўтказилиши жойи ҳали аниқ эмаслиги ...
- 18:26Ўзбекистонда бу йил иқтисоднинг ўсиши 7,4 фоизни ташкил этармиш, аммо аҳволимиз ғариблигича қолаверади
Бу ҳақдаги маълумотлар Жаҳон Банкининг прогнозларида келтирилган. Халқаро молия институтига кўра, Ўзбекистонда 2017 йили Ялпи Ички Маҳсулот ўсиши 7,4 фоизни ташкил этади. Банк экспертлари тахминича, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 2018 ва 2019 йилларда ҳам 7,4 фоиз даражасида қолади. Жаҳон Банки маълумотларига кўра, 2016 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,3 фоизга ошган. Сайтимизда Ўзбекистоннинг расмий манбаларига таяниб, унинг ЯИМ миқдори 60 миллардан доллардан бироз ошгани ҳақида ёзга...
00:55Туркия парламентида муштлашишлар бўлмоқда, аммо Конституциянинг ўзгартиришлар киритилган яна 3 моддаси тасдиқланди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) ва сал кам атеист миллатчиларнинг Миллиётчи Ҳаракат Партияси биргаликда ҳозир парламентар давлат бўлган Туркияни президентлик давлатига айлантириш мақсадида мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш учун курашмоқдалар. Чоршанба куни катта жанжаллар билан Конституциянинг иккита моддасига киритилган ўзгаритиришлар тасдиқланган эди. Кеча яна 3 модда тасдиқланди. Улардан бирига кўра, пар...
- 22:36Демократия ва ислом динига оид “Ҳаракат”га келган савол ва “Ҳаракат”нинг жавоби (Бироз кенгайтирилган вариант)
Ўқувчимиздан демократия ва ислом динига оид савол келгани ва унга жавоб берганимизга анча бўлди. Улар “Ҳаракат”нинг Фейсбукдаги саҳифасида турибди. Аммо, бўлаётган воқеалар кўрсатмоқдаки, бу каби савол ва жавобларнинг актуаллиги камаймаяпти, аксинча, ортмоқда. Шу фикрдан келиб чиқиб, ўша савол-жавобни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Савол Sardor Saidov исмли ўқувчимиздан келган, жавоб эса, Haqiqiy Хabar воситаси бўлган “Ҳаракат”ники. Sardor Saidov: Ҳурматли Haqiqiy Хa...
16:37Ўзбекистонда ҳаромий Ислом Каримнинг китоблари энг кўп сотилибди, улар ахир бир кун ахлатхоналарга отилади. Абдураҳим Пўлат: Аммо, қачон?
Кеча Тошкентда бошланган китоб ярмаркаси ташклотчиларининг таъкидича, энг кўп сотилган китоблар ичида марҳум Ислом Каримнинг китоблари биринчи ўринни олган. Бу табиий, дейди “Ҳаракат” мухбири. Чунки сўнгги йилларда ҳукумат томонидан Ислом Каримнинг "Юксак маънавият- енгилмас куч" номли китоби давлат савиясида оммавий пропагандан қилинишидан ташқари, у китоб давлат ва жамоат ташкилотлари, олий ўқув юртлари учун харид қилиш мажбурий бўлган адабиётга айлантирилганди. Аммо Ифлос Каримнин...
- 14:33Ёзувчи Мамадали Маҳмуднинг рафиқаси Гулсара Маҳмудова вафот этди
Кеча аср намозидан сўнг таниқли диссидент ёзувчи, Эврил Турон таҳаллуси билан тинилган Мамадали Маҳмуднинг рафиқаси Гулсар опа “Минор” қабристонида тупроққа берилди. Эрининг озод қилиниши учун 17 йил курашган бу жафокаш аёл эндигина 68 ёшни қаршилаётган эди. Уни оғир юрак хасталиги дунёдан олиб кетди. Оғир дамларда ҳурриятпарвар дўстимиз Мамалади ака ва унинг хонадонига Аллоҳдан сабр тилаймиз. Марҳуманинг охирати обод бўлсин!
22:25Ҳозиргина Доналд Трамп сайлангандан бери биринчи марта матбуот конференцияси берди, пичоққа илинадиган гап бўлмади
У аввалига етралича узун баёнот берди, кейин журналистларнинг саволларига жавоб берди. Матбуот конференцияси бир неча дақиқа олдин тамом бўлди. Доналд Трампнинг баёнотда тилга олинган мавзуларнинг кўпчилиги АҚШнинг ички масалалари билан боғлиқ, аммо берилган саволларнинг кўпчилиги эса, Россия билан муносабатлар ҳақида бўлди. Доналд Трампнинг Россия АҚШдаги президент сайловлари пайтида хакер ҳужумлари уюштирганини тан олишини биринчи марта айтиши сенсация бўлди, дейиш мумкин. Бошқа мавзулар ум...