13 January 2017
20:48 - Ўзбекистонда осори-атиқалар экспортига рухсат берилди
Шу пайтга қадар осори-атиқалар, кўҳна буюм ва обидаларни мамлакатдан ташқарига олиб чиқиш таъқиқланган эди. Шунингдек, Ўзбекистондан дон (яъни буғдой, жавдар, сули, гуруч, маккажўхори, гречка), нон-булочка маҳсулотлари, ун ва ёрма, қорамол ва парранда, гўшт, уй паррандаси гўшти ва тухуми, шакар, асори атиқалар (яъни картиналар, ҳайкалтарошлик асарлари ва бошқалар), ўсимлик ёғи, чарм, мўйна-жун (шу жумладан, қоракўл) хом ашёси, лом ва рангли металл чиқиндилари, пилла, ўралмаган ипак хом ашёси, ипак чиқиндилари ҳамда полиэтилентерефталатат чиқиндилари, кесмалари ва скраплари кабиларни экспорт қилиш мумкин эмасди.

Президент Шавкат Мирзиё мазкур тартибни бекор қилиб, юқорида номлари зикр қилинган барча ашёларнинг экспортига рухсат берди. Фармонда ушбу маҳсулотлар ва буюмларнинг экспорт шартномалари 2017 йил 1 январидан давлат божхона хизмати идораларида қонунда белгиланган тартибда рўйхатга қўйилиши талаб этилиши урғуланган.