13 January 2017
00:55 - Туркия парламентида муштлашишлар бўлмоқда, аммо Конституциянинг ўзгартиришлар киритилган яна 3 моддаси тасдиқланди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Ҳозир ҳокимиятда бўлган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) ва сал кам атеист миллатчиларнинг Миллиётчи Ҳаракат Партияси биргаликда ҳозир парламентар давлат бўлган Туркияни президентлик давлатига айлантириш мақсадида мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритиш учун курашмоқдалар. Чоршанба куни катта жанжаллар билан Конституциянинг иккита моддасига киритилган ўзгаритиришлар тасдиқланган эди. Кеча яна 3 модда тасдиқланди. Улардан бирига кўра, параментга сайланиш учун 18 ёшли бўлиш етарли (аввал 25 ёш) эди, иккинчисига кўра, ҳар 4 йилда бир марта бўладиган парламент сайловлари ҳар 5 йилда бир марта бўладигшан президентлик сайловлари билан биргаликда ўтказилади. Учинчи моддада параламентнинг ваколаталари белгиланган. Бу моддага қанда янгиликлар кирилганини тушуниш қийин, ҳар ҳолда, принипиал нарсалар йўқдек кўринмоқда. Бу уччала модда ҳам аввалиги иккитаси каби 143 ёки шу атрофдаги овоз билан тасдиқланган.

Аммо, бу моддаларнинг муҳокамаси пайтида исломчилик ва дунёвийчилик тарафдори бўлган депутатлар муштлашишгача бордилар. Мавжуд конституцияга кўра тарафсиз бўлиши керак бўлган Президент Ражаб Эрдўғон ўша муштлашишда бурни учна сезилмайдиган даражада қирилган АТПлик депутатни зиёрат ҳам қилибди.

Аввал ҳам айтганимиздек, Конституциянинг бу 5 моддасига киритилган ўзгартиришлар унчалик принципиал эмас. Аммо, ҳали кўрилмаган баъзи моддаларда ҳозир рамзий бўлган Туркия Президенти ҳукуматнинг феълан хўжайинига айланади, Бош вазир президентнинг ўйинчоғи бўлади. Парламент ҳам, масалан, Ўзбекистондаги каби, қўғирчоққа айланади.

Конституцияга ўзгартириш киритиш учун парламент аъзоларининг 2/3 қисми овоз бериши шарт. Ҳозир эса, оддий кўпчилик овоз бермоқда. Шу сабабли, оддий кўпчиликнинг овози билан тасдиқланган моддалар бўйича умумхалқ рефрендуми ўтказилади. Туркларнинг кўпчилиги исломчиларни қўллаб-қувватламоқда, демак, Эрдўғон истаётган конституциядаги ўзгартишлар амалга ошади. Аммо, Эрдўғоннинг тушида ҳам кўрадиган орзуси - Туркияни шариат бўйича яшайдиган исломий давлатга айлантириш ва ўзи раҳбарлигида Халифаликни тиклашдир. Демак, унинг кейинги қадамлари айнан шу орзусини ҳаётга жорий қилиш йўналишида бўлади.

Эрдўғон отатуркчилик ғояларини йўқ қилолса, Туркия ҳам йўқ бўлади. Чунки, 100 йил аввал Россия, Буюбритани ва Франция раҳбарлигидаги Антанта иттифоқи Истанбул ва Измирни босиб олиб бўлган пайтда, айнан Отатурк ҳамма нарсани ўзгартириб юборган ва Туркияни мустақил давлат сифатида сақлаб қолган эди.