Кундалик хабарлар - 18 January 2017

  • 18:43Жаҳон матбуоти, ўзбек террористи Абдуқодир Машарипов масаласида Туркия матбуоти ҳам, сариқлашмоқда

    Матубот деганда аввал қоғозда чиқадиган нашрлар назарда тутиларди. Замон ўзгармоқда, тушунчалар ўзгармоқда ёки кенгаймоқда. Ҳозир матбуот – ҳар қандай оммавий ахборот воситасидир, газета ҳам, журнал ҳам, Интернет нашрлар ҳам, радио ва ТВлар ҳам. Сариқ матбуот деб, бирон сабаб билан машҳур бўлиб кетганлар ҳақида олди-қочди, аммо ҳаммага қизиқ бўлиб кўринган сенсацион хабар тарқатувчи нашрлар айтилади. Шу маънода бутун жаҳон матбуотида сўнги йилларда сариқлик аломатлари кўпайиб бораётганини...

  • 08:16Шавкат Мирзиё тожикистонлик ўзбек полковник Маҳмуд Худойбердиевга қарши ҳужум тайёрламоқдами?

    Фейсбук интернет тармоғи фойдаланувчиларидан бирининг Ўзбекистон хуфя идорлаларидаги манбасига таяниб ёзишича, шу пайтгача Ўзбекистоннинг Тошкент ва Жиззах вилоятларида бемалол яшаб келаётган, аммо жамоатчиликка кўринмаётган тожикистонлик ўзбек полковниги Маҳмуд Худойбердиев таъқиб остига олиниши мумкин. Унинг бир неча яқинлари ҳибсга олиниб, сўроқ қилинмоқда экан. Полковник атрофидаги воқеаларнинг тафсилотлар аниқ эмас. Маълумки, СССР парчалангандан кейин Маҳмуд Худойбердиев на дунёвий, на исл...

  • 07:31Ўзбекистон паспорт кучи рейтингида ҳам Қозоғистондан орқада, дунё рўйхатининг охирги қисмида

    АҚШнинг Arton Capital ширкати тарафидан тайёрланган Passport Index 2017 рейтингида Ўзбекистонннинг фуқаролик паспорти рўйхатдаги қуйи поғоналардан бири - 150-ўринни эгаллади. Ммамлакатимиздаги паспорт эгалари дунёнинг 54 мамлакатигагина визасиз кириши мумкин экан. Паспорт кучи рейтинги Халқаро Ҳаво Транспорти Агентлиги (IATA) ва бошқа манбалар маълумотлари асосида тайёрланди. Паспорт кучи деганда унинг эгаси дунёнинг қанча мамлакатига визасиз бора олиши мумкинлиги назарда тутилади. 210 мам...

17 January 2017
  • 22:07Ўзбек ўзидан кўпаймоқда: 32 миллиондан ошдик, аммо киммиз? Абдураҳим Пўлат: Бир тийинга қиммат ўзига бек ўзбекмиз!

    Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси мамлакат аҳолиси 2017 йилнинг 1 январигача 32 миллион 121 минг кишидан ошгани ҳақидаги маълумотни тарқатди. Бу эса аҳоли сони ўтган йили 545 минг 800 кишига кўпайганини англатади. Сўнгги бир йил давомида мамлакатда 726 минг 800 бола туғилган. Ҳолбуки, туғилишлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Бухоро, Тошкент, Андижон, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида стрелизация амалиётига мувофиқ сезиларли даражада камайган. Аксинча, "Туғилиш ҳажми ошиши Т...

  • 21:00Тошкент вилояти ҳокимлиги Тўйтепага кўча бошлади

    Тошкент вилояти ҳокимлигининг Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда Архитектура ва қурилиш бошқармалари ўтган ҳафтада Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳрига кўчириб бўлинган. Бу ҳақдаги матбуот хабарлдаридан сўнг вилоят ҳокимлиги билан боғланган мухбирларимиз шу ҳақда маълумот олди. Ҳозирда вилоят ҳокимлигининг бир қисми Тўйтепадаги маданият саройи ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги биноларига жойлаштирилмоқда. Маълум бўлишича, ҳокимлик пойтахтнинг марказий Мовароуннаҳр кўчасидаги ҳашаматли бинодан шаҳар...

  • 19:19Ҳаромий Ислом Каримнинг ҳаромий ялтоғи Шерали Жўрага таъқиқ бекор қилинди

    Гўёки Ўзбекистон Халқ артисти Шерали Жўраев 22 йилдан сўнг кеча илк марта Миллий ТВ телеканалаида чиқиш қилди. У Ўзбекнинг илк миллий озодлик ҳаракати - “Бирлик”нинг  ўзбек тилини давлат тили қилиш талаби билан ўтказаётган митингларини тўхтатишда Ислом Каримга хизмат қилган, сўнгра ҳамма диктаторларга хос бўлган усулда улоқтирилганди. Ўшандан бери унинг куй-қўшиқлари ТВ, радиоларда берилмас, матбуот ҳам унинг учун ёпиқ эди. “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатни...

  • 18:57Президент Шавкат Мирзиё мавжуд режим хизматчиларининг ҳарбий унвoнларини оширди

    14 январь - Ватан Ҳимоячилари Куни муносабати билан Ўзбекистон Ички ишлар вазири Абдусаловм Азизов ҳамда унинг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳамедов “генерал-майор” фахрий унвони билан тақдирланди. Шу пайтгача полковник унвонидаги бу шахсларнинг бири Азизов Жиззахда ИИБ бошлиғи, иккинчиси Назармуҳамедов эса Президентинг Давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишларди. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, вазирлик Акедемияси бошлиғи ўринбосарлари Ўткирбек Муҳамедов ва Алишер Абдулл...

  • 16:20Ўзбек террорист Абдуқодир Машариповнинг қўлга олинишига доир хабарларда жиддий янгилик йўқ

    Ўзбек террористи Абдуқодир Машарипов (лақаби - Абу Муҳаммад Хурасоний) бугун ярим кечаси Истанбулнинг Эсенюрт туманидаги бир уйда қўлга олинганини хабар қилар экан, маҳаллий вақт билан эрталаб Истанбул губернатори ва шаҳар хавфсизлик хизмати раҳбари бу хусусда баёнот беришларини ҳам айтгандик. Шундай бўлди, ҳокимиятнинг бу икки расмий вакили – Истанбул губернатори Васип Шаҳин ва шаҳар Хавфсизлик Бошқармасии раҳбари Мустафо Чалишкан журналистлар олдига чиқиб, террористнинг қўлга олиниш билан б...

  • 07:13Абдураҳим Пўлат: Ғарбнинг миграция сиёсатини танқид қилаётган Доналд Трамп умуман олганда ҳақ

    Ўз-ўзидан маълумки ҳозир ғарбликлар миграцион сиёсат деганда мусулмон муҳожирларга нисбатан сиёсатни назарда тутишмоқда. Ҳозир бундай сиёсатнинг ўзагида мусулмонларга нисбатан тоқатли бўлиш, динлараро муносабатларни дўстона шаклда ривожлантириш, яхши таълим-тарбия ва насиҳат йўли билан ислом терроризми ўзидан-ўзи йўқ бўлишига эришиш. Шу кунларда Франция Президенти Франсуа Олланд, бу мамлакатнинг собиқ Бош вазири, ҳозир президентликка номзод бўлиш учун тайёрланаётган Мануэль Вальс, АҚШ Давлат Ко...

  • 03:11Истанбулда тунги клубда 39 кишини ўлдирган ўзбек террорист Абдуқодир Машарипов қўлга олинди

    Туркия оммавий ахборот воситаларида ҳозиргина тарқатилган қисқа хабарда айтилишича, маҳаллий вақт билан ярим кечада янги йил кечаси Истанбулдаги тунги кўнгилочар клубда 39 кишини автомат билан тараб ўлдирган, бир ҳафтадан кейин ўзбек эканлиги аниқланган Абдуқодир Машарипов қўлга олинди. Уни Истанбулнинг Эсенюрт туманидаги адреси ҳали айтилмаётган исломчиларнинг ҳужрасида 5 киши билан бирга қўлга олишибди. Улардан бири Машариповнинг ўғли, иккинчиси исми айтилмаган қирғиз ёки қирғизистонлик, 3 наф...