18 January 2017
08:16 - Шавкат Мирзиё тожикистонлик ўзбек полковник Маҳмуд Худойбердиевга қарши ҳужум тайёрламоқдами?

Фейсбук интернет тармоғи фойдаланувчиларидан бирининг Ўзбекистон хуфя идорлаларидаги манбасига таяниб ёзишича, шу пайтгача Ўзбекистоннинг Тошкент ва Жиззах вилоятларида бемалол яшаб келаётган, аммо жамоатчиликка кўринмаётган тожикистонлик ўзбек полковниги Маҳмуд Худойбердиев таъқиб остига олиниши мумкин. Унинг бир неча яқинлари ҳибсга олиниб, сўроқ қилинмоқда экан. Полковник атрофидаги воқеаларнинг тафсилотлар аниқ эмас.

Маълумки, СССР парчалангандан кейин Маҳмуд Худойбердиев на дунёвий, на исломий мухолифатга қўшилмасдан, аввал СССР кейин Россияники бўлган 201–чи двизия таркибидаги ўзига бўйсунган ҳарбий кучлар ёрдамида Тожикистоннинг расмий ҳукуматига қарши уруш олиб борди. Қисқа вақтга бўлса ҳам Қўрғонтепа, Турсунзода ва Хўжанд шаҳарларида ўз назоратини ўрнатди. У 1998 йили Хўжандни феълан босиб олганда, Хўжанд вилоятини Ўзбекистонга қўшиб олиш мақсадида бўлгани ва Ўзбекистондан ёрдам кутгани ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Аммо, ёрдам бўлмагач, у ўз қуролли кучларининг бир қисми билан Ўзбекистонга ўтиб олгани ва ҳозир ҳам Ўзбекистонда эканлиги ҳақида ҳам тасдиқланмаган гап-сўзлар бор.

2005 йил май ойида акромий террористлар Андижонда бир ҳарбий қисм, қамохона ва шаҳар ҳокимияти биноларидан бирини босиб олганларидан кейин, Ислом Карим шахсан Андижонга келиб, бу террористик гуруҳни йўқ қилиш баҳонасида тинч аҳолини ҳам ўққа туттиргани ва юзларча одамни ўлдиртиргани халқаро ва ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари тарафидан аниқ фактлар ва рақамлар билан исботланган.

Ўша воқеалардан кейин Ғарб давлатларида ҳуқуқ ҳимоячиларининг кўплаб конференциялари бўлиб ўтди, Ислом Карим режимининнг қонхўрлиги қораланди. Лондонда ўтказилган шундай конференциялардан бирида 53-54 лақабли ўзбек миллатининг ичидан чиққан сотқин, “Эрк” партиясининг собиқ раиси Салой Мадамин нутқ сўзлаб, Ислом Каримнинг топшириғи билан Маҳмуд Худойбердиевнинг отряди тинч аҳолини ўққа тутганини гапирди. Нимамиш, қўшни мамлакатлардан бирининг хавфсизлик хизмати расмийлари унга бу ҳақда маълумот беришганмиш.

Бунга ишонадиган биронта ҳам аҳмоқ топилмаслигини қайта-қайта урғулаган “Ҳаракат” Агентлиги Салой Мадаминнинг иддаоси – у ўзбекларни сотишни ўз касбига айлантириб олганининг исботидир деди. Ҳеч шубҳасиз, шундай бўлган.

Андижонда тирик қолиб, чет элга қочиб келган акромийчилар Салой Мадамин билан бирлашганларидан кейин, акромийларнинг лидери Баҳром Шокиров, ҳеч шубҳасиз, Салой Мадаминнинг топшириғи ёки илтимоси билан, Андижонда Маҳмуд Худойбердиевнинг отряди халқни ўққа тутганини гўёки исботловчи бир воқеани ББС радиосининг ўзбекча программасидаги чиқишида айтиб берди.

Нимамиш, халқни ўқққа тутиш бошланиши олдидан Баҳром Шокиров Андижон Ички ишлар бошқармасида бўлганмиш ва ўша ерда Маҳмуд Худойбердиевни кўрганмиш. Милиция раҳбарлари Маҳмуд Худойбердиевнинг 4 та броневиги келаётгани ҳақида гапиришганини ҳам эшитганмиш. Қаранг, милиция террористларни йўқ қилиш учун тайёрланаётган эмиш, ёрдам учун Маҳмуд Худойбердиев броневиги билан келаётганмиш, террористларнинг лидери эса, тайёргарликлар кетаётган ички ишлар бошқармаси раҳабарлари ичидамиш.

Шунга ишонадиган битта ҳам аҳмоқ топилмаса керак. Шундай одамнинг гапларини эфирда тарқатаётган ББСнинг ўзбекча хизмати нима эканлигини, тўғрироғи, ББСнинг ўзбекча хизмати ўзбек миллатига сотқинлик қилаётганларнинг қўлида эканлигини тушунаверинг.

“Ҳаракат” Агентлиги Баҳром Шокировнинг ББСдаги суҳбатини ўз сайтида сақлаб қўйди. Чунки, шу ердаги мантиқсиз гаплар хоин Салой Мадамин, Баҳром Шокиров ва ББС нималигини тушуниш учун яхши материалдир. Ҳеч шубҳасиз, уни ББСдагилар йўқ қилиб юборадилар. Ўша суҳбат билан қуйида танишиш мумкин:


http://harakat.net/actual/?id_topic=9&id=133

Маҳмуд Худойбердиевнинг кимлигини тушуниш учун сайтимиздаги бошқа бир хабар билан танишиш ҳам муҳим. Мана ўша хабар:


http://harakat.net/news/?id=16319

Жойи келгани учун шуни ҳам айтиш керакки, собиқ “Бирлик”чи, ўз вақтида ҳақиқий ўзбек миллатчиси бўлган шоир Ёдгор Обид ўзи билан Австрия пойтахти Вена шаҳрида яшайдиган тожиклар билан ароқхўрлик қилавериб, ўз миллатини ҳам унутди ва Маҳмуд Худойбердиевни тожикларга қўшилиб “бандит” деб атайбошлади. Шундан кейин “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат унга тупирди ва у билан алоқаларини бутунлай узди.

Булардан ҳам қизиғи, ушбу хабарнинг сарлавҳасидаги саволдир - Шавкат Мирзиё тожикистонлик ўзбек полковник Маҳмуд Худойбердиевга қарши ҳужум тайёрламоқдами?