17 January 2017
21:00 - Тошкент вилояти ҳокимлиги Тўйтепага кўча бошлади
Тошкент вилояти ҳокимлигининг Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда Архитектура ва қурилиш бошқармалари ўтган ҳафтада Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳрига кўчириб бўлинган. Бу ҳақдаги матбуот хабарлдаридан сўнг вилоят ҳокимлиги билан боғланган мухбирларимиз шу ҳақда маълумот олди. Ҳозирда вилоят ҳокимлигининг бир қисми Тўйтепадаги маданият саройи ҳамда Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги биноларига жойлаштирилмоқда.

Маълум бўлишича, ҳокимлик пойтахтнинг марказий Мовароуннаҳр кўчасидаги ҳашаматли бинодан шаҳардан 25 чақирим нарида жойлашган шаҳарчага кўчирилади. Бу шаҳарчада эса президент Шавкат Мирзиёнинг кўрсатмасига кўра, Тўйтепани Тошкент шаҳри билан боғловчи магистраль йўл¸ кўплаб турар-жой ва бошқа бинолар қурилади.