25 September 2017
20:41 - Ҳиндистон Ўзбекистондан уран сотиб олади
PTI агентлиги хабарига кўра, Ҳиндистон Республикаси ўзининг стратегик заҳираларини тўлдириш мақсадида Ўзбекистондан уран сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Уран бу мамлакатга атом электр станциялари фаолиятида узилиш бўлмаслиги учун керак. Бугунги кунда Ҳиндистон Россия, Қозоғистон, Канада ва Австралиядан уран сотиб олмоқда.

Ҳиндистон Ташқи Ишлар Вазирлигига кўра, икки давлат ўртасида уран мавзусидаги дастлабки музокаралар Шавкат Мирзиёнинг Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан Остонада ШҲТ саммитидаги учрашувидан сўнг бошланган.

“Биз олдин Ўзбекистондан уран импорт қилмоқчи бўлганимизда, улар уранни Ҳиндистон портига еткизиб беришдан бош тортган эдилар, лекин ҳозир улар бунга рози ва ушбу мавзуда музокаралар олиб борилмоқда”, - дебди Ҳиндистон ТИВ вакили.