25 September 2017
22:31 - Латифанамо янгилик: Тошкент ҳокими ит овловчилар хусусида баёнот берди

23 сентябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмон шаҳар маъмуриятида ўтказилган брифинг чоғида пойтахтда ит овловчилар отряди ташкил қилинганини мамнуният билан эътироф этди. Отряднинг 11 нафар мутахассиси Тошкент шаҳрида дайди итларни ушлаш билан шуғулланади. Ҳокимнинг айтишича, дайди итлардан шу йилнинг дастлабки 9 ойида 1600 дан ортиқ одам жабр кўрган.

Шаҳар ҳокими ўирнбосари Фарида Абдураҳимга кўра, бу қарор президент виртуал қабулхонасига аҳолидан келиб тушган мурожаатлар туфайли қабул қилинган. Қисқа даврда 3527 нафар фуқаро шахсан Президент Шавкат Мирзиёга шаҳарда дайди итлар ва мушуклар кўпайганидан шикоят қилибди. Қутуриш хавфи мавжуд жониворларнинг отиб ташланиши ҳақида хабар топган ҳайвонлар ҳуқуқи ҳимоячилари шошилинч кенгаш чақириб, шаҳар ҳокимятини дайди итлар масаласини инсонийлик нуқтаи назаридан ҳал этишга чақирган.