26 September 2017
07:43 - Яхши хабар: Шавкат Мирзиё Самарқандда инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказишни таклиф қилди.
Gazeta.uz Иерернект нашри Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидга асосалниб хабар беришича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё АҚШга ташрифи жараёнида Самарқандда инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форумини ўтказишни таклиф қилибди. У бундай яхши янгликни жума куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубда очиқлаган экан.

Акмал Саидга кўра, Шавкат Мирзиё БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн билан учрашувда 2018 йилда нишонланувчи Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан форум ўтказиш ташаббуси билан чиққан.

«Ўзбекистон энди ҳимояланиш позициясида турмайди. Аввал бизни танқид қилишган, биз эса ҳимояланганмиз ва жавоб қайтарганмиз. Энди Ўзбекистон нафақат миллий даражада, балки глобал миқёсидаги ташаббуслар билан чиқади», - дебди Акмал Саид.

У, шунингдек Президент БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Ўзбекистондаги идорасини очиб, Бишкек орқали эмас, балки тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишни таклиф қилганини таъкидлаб ўтибди (ИҲБОКнинг минтақавий идораси Бишкекда жойлашган — таҳр.).

Табиий, дейди мухбиримиз, Акмал Саиднинг Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича ҳар қандай масалада очиқ, тенг, конструктив мамлакатга айлангани ҳақидаги гаплари унчалик тўғри эмас. Аммо, Ўзбекистонда бундай форумнинг ўтказилиши шу йўналишдаги муҳим қадамлардан бири бўлади. Ўзбекистон инсон эркинликлар бўйича жаҳонда охиридан иккинчи ўринда, у ўз ўрнини юксалтириши учун ҳали кўп қадамлар қилиши керак.