25 September 2017
21:42 - Шавкат Мирзиё Ислом цвилизациясини ривожлантирмоқчи. Тошкентда йирик ароқ заводи қурилади!

Яқин йилларда пойтахтимизда янги ликер-ароқ заводи қурилади. Заводда маҳсулотлар "люкс" тоифасидаги энг олий навли спиртдан ишлаб чиқарилади. Мамлакатдаги йирик спирт ва ароқ-вино компаниялари бирлаштирилиб, йирик ширкатга айлантирилади. Янги қувват Тошкент механик заводи базасида қурилади. Завод қурилишида энг сўнгги технологиялардан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Лойиҳа 2020 йилга келиб топширилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда 29,8 миллион литр ароқ маҳсулотлари, 367 минг литр коньяк ва 12,6 миллион литр узум мусалласи ишлаб чиқарилган. Ароқхўр ўзбекистонликлар учун бу қувват кам, маҳсулотга мамлакатда эҳтиёж катта.

Қизиқ, Шавкат Мирзиё яқиндан бери Тошкентда Ислом цвилизацияси музейи қуришни гапириб қолган эди. Пойтахтимизда йирик ароқ заводи қуришдан мақсад - шундай цвилизация Ўзбекистонга ҳам таъсир кўрсатганини кўрсатиш эмасмикан?