Кундалик хабарлар - 23 November 2018

  • 01:19Дунё давлатлари армияларининг кучи бўйича тузилган рўйхатда Ўзбекистон 39-чи, Марказиё Осиёда 1-чи ўринда

    Global Firepower (Глобал Ҳарбий Қувват) ташкилотининг сайтида дунё давлатлари армияларининг кучлилик рейтинги бўйича рўйхати эълон қилинди. Рўйхатда 136 давлат бор. 1-чи ўринда АҚШ, 2-чи ўринда Россия, 3-чи ўринда Хитой турибди. Биринчи ўнталикда яна қуйидаги давлатлар бор – Ҳиндистон, Франция, Буюкбритания, Япония, Туркия, Германия, Миср. Ўзбекистонимизга бу рўйхатда 39-чи ўрин тегибди. Ўйлаймизки, қуйидаги давлатларнинг бу рўйхатдаги ўрни ўқувчиларимизни қизиқтиради: 12. Жанубий Корея ...

22 November 2018
  • 15:31Халқаро масхарабозлик: Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё Форуми иш бошлади

    Бугун Самарқандда Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган Осиё Форуми иш бошлади. Форумда Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилиниши режалаштирилгани ва халқаро экспертларнинг фикр-мулоҳазалари асосида Инсон Ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Стратегиясини ишлаб чиқиш кўзда тутилгани хабарларда айтилмоқда. Маълумки, Осиёнинг Япония, Жанубий Корея, Тайван, Сингапур каби давлатларидан бошқаларида замонавий дикта...

  • 08:10Россияда ҳар 5 кишидан биттаси қашшоқ ҳолда яшар экан, демак, Ўзбекистонда аҳвол дабдала

    Россия Халқ Хўжалик Академияси ва Президент ҳузуридаги Давлат Хизмати биргаликда бошқарадиган Ижтимоий Анализ ва Прогнозлар Институти мамлакат аҳолисининг ҳар ойлик ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва фаровонлик даражасини мониторинг қилиб борар экан. Шу кунларда бу институт сўнги 5 йиллик мониторинг натижаларини умумийлаштириб эълон қилибди. 36 саҳифалик анализ билан қуйидаги сайтда танишиш мумкин: www.ranepa.ru/images/News/2018-11/20-11-2018-monitoring.pdf Биз бу хабаримизда Россия аҳолисининг аҳ...

  • 07:38Туркияда 2016 йидаги давлат тўнтаришига уринишда қатнашган 74 ҳарбий умрбод озодликдан маҳрум этилди

    Туркияда фатхулла-гуленчиларнинг 2016 йил 15 июлдаги давлат тўнтаришига уринишида иштирок этган ҳарбийларнинг 262 нафари устидан иш олиб бораётган Оғир Жиноий Ишлар бўйича Суд кеча уларнинг 74 нафарига умрбод оғирлаштирилган қамоқ жазоси берди. Яна 21 киши тўплам 4 минг 65 йил қамоқ жазоси олди. 1 кишига 2 марта умрбод қамоқ жазоси, яна 1 кишига турли айблар бўйича умрбод қамоқдан ташқари, яна 15 йил қамоқ жазоси ҳам берилибди. Бу ҳақда хабар тарқатган Туркиянинг расмий Анадолу давлат агентл...

21 November 2018
  • 20:48АҚШ Шавкат Мирзиёга тупирди, энди “Бирлик” Партиясининг позициясига ўтишни тезлаштириши керак

    Афғонистонда “Толибон”га қарши туролмаётган АҚШ раҳбарлари жон аччиғида ўзларини у ёқда бу ёққа ташлаш билан овора эканларини ҳозир дунёда ҳамма кўриб турибди. Айнан шу сабабдан АҚШ Шавкат Мирзиёнинг Афғонистондаги урушни тинч йўллар билан тўхтатиш учун “Толибон” террористлари билан музокаралар олиб бориш кераклиги ҳақидаги чақирувига “лаббай” деб жавоб берган эди. Шу йилнинг биринчи ярмида Афғонистон ҳукумати “Толибон” террористлари билан қандайд...

  • 17:18ХДПлик кадда-Сенатор Мақсуда Ворисова фермерлар қасамёдини қоралабди, аммо ўзининг қўғирчоқлиги билан иши йўқ

    Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири Gazeta.uz ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, Халқ Демократик Партияси Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари Мақсуда Ворисова ўз партиясининг Интернет-сайтида Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган “фермерлар қасамёди"ни қораловчи мақола эълон қилибди. Бир неча кун аввал Сирдарё вилоятида бўлиб ўтган “фермерлар қасамёди" воқеасига биз эътибор ҳам бермаган эдик. Чунки, Ўзбекистондек давлат ўлим йўлида к...

20 November 2018
  • 20:15Интернет тезлиги бўйича ҳали ҳам дунёда энг қолоқларданмиз

    Ирландиянинг Ookla компаниясига тегишли Speedtest.net сайтда Speedtest Global Index деб аталадиган Интернет тезлиги бўйича жаҳон давлатлари рейтинги эълон қилингани хабар қилинмоқда. Бу рўхатган кўра, мобил интернет тезлиги бўйича Норвегия (67,17 Мбит/с), сим билан уланувчи интернет бўйича Сингапур (181,47 Мбит/с) биринчи ўринда экан. Бечора Ўзбекистонимиз ҳали ҳам ўта ғариб аҳволда. Бизда мобил интернет тезлиги 9,73 Мбит/с экан, 120 мамлакат ичида 110-чи ўринда қолибмиз. Сим билан уланувчи ...

  • 02:44“Ҳаракат” хатқутисига келган Ғуломжон Норматнинг “Светни ўчиманглар” шеъри билан танишинг

    СВЕТНИ ЎЧИРМАНГЛАР Ёздаку ой асқотар, Шом кеч, эрта тонг отар. Қишда хўп оғир ботар, Светни ўчирманглар! Зулматда жиноят жам, Ҳузур ҳам ҳаловат кам. Нархи осмон бўлса ҳам, Светни ўчирманглар! Кексалар, гўдаклар бор, Лампочкага боқар зор. Кенг дунёни қилиб тор, Светни ўчирманглар! Ҳадик турар битса кун, Ёшми-қари бағри хун. Кундуз майли қурса тун, Светни ўчирманглар! Меҳрлик мўминга мос, Хуш хулқи ҳуснига хос. Бўлса имкон илтимос, Светни ўчирманглар! Иссиқ сув йўқ...

  • 02:30Бокуда Миллий Тикланиш Куни муносабати билан Шаҳидлар майдонига чиққанлар ушлаб кетилди, 3 киши қамалди, қолганлар жарима билан озод қилинди

    Билмаганлар учун билдириш керакки, арманиларнинг 1988 йилнинг бошларида бошланган Озорбайжонга нисбатан тажавузкор ҳаракатлари, Тоғли Қорабоғдан озорбайжонларни ҳайдаб чиқаришлари, қаршилик кўрсатганларни ўлдирганлари, баъзиларини тириклайин ёқишларига қарши озорбайжонлар Бокунинг ҳозир Озодлик деб аталадиган, аммо ўша йиллари Ленин номи билан танилган майдонида митингга чиқа бошладилар. 17 ноябрда эса, узлуксиз митинглар бошланди. Айнан шу кун миллиий-озодлик ҳаракатининг бошланиш куни бўлди де...

19 November 2018

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону