21 November 2018
20:48 - АҚШ Шавкат Мирзиёга тупирди, энди “Бирлик” Партиясининг позициясига ўтишни тезлаштириши керак

Афғонистонда “Толибон”га қарши туролмаётган АҚШ раҳбарлари жон аччиғида ўзларини у ёқда бу ёққа ташлаш билан овора эканларини ҳозир дунёда ҳамма кўриб турибди. Айнан шу сабабдан АҚШ Шавкат Мирзиёнинг Афғонистондаги урушни тинч йўллар билан тўхтатиш учун “Толибон” террористлари билан музокаралар олиб бориш кераклиги ҳақидаги чақирувига “лаббай” деб жавоб берган эди.

Шу йилнинг биринчи ярмида Афғонистон ҳукумати “Толибон” террористлари билан қандайдир музокаралар олиб борди, кейин бу жараёнга Ўзбекистон, яқинда Россия ҳам қўшилди. Аммо, “Толибон” ўзининг терактларини тўхтатмади, том тескариси, ҳозир терактлар ва қурбонлар сони ортмоқда. Афғонистонда “Толибон” назорати остидаги ҳудудлар 50 фоиздан ортгани ҳақида ҳам хабарлар бор.

Шу кунларда Канаданинг Галифакс шаҳрида ўтказилган хавфсизлик бўйича халқаро анжуманда Пентагоннинг раҳбарларидан бири Жозеф Данфорд “Толибон” билан музокаралардан ҳеч қандай фойда бўлмаётганини айтиш билан бир қаторда, Афғонистондаги урушни тич йўллар билан тўхтатиб бўлмаслигини, аммо “Толибон”ни самарали музокараларга тортиш учун унга турли йўллар билан босимни кучайтириш кераклигини урғулабди.

Кўриниб турибдики, АҚШ “Толибон” устидан ҳозир ғалаба қозониш мумкинлигига ишончини йўқотган, аммо келажак учун ҳам аниқ стратегияси йўқ, дейди мухбиримиз. Стратегия эса, қуйидагича бўлиши керак.

Маълумки, ислом терроризмининг илдизлари Қуръонни хато тафсир қилишдан келиб чиққан, аммо ҳозир Ислом дини тарафидан тан олинган хато тушунчаларда эканлигини “Бирлик” Халқ Ҳаракат Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келмоқда. Фақат айтиш билан чекланмасдан, бу боши берк кўчадан чиқишнинг ягона йўлини ҳам кўрсатмоқда. Бу йўл – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, Ислом динини хато тушунчалардан тозалаш, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир.

“Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат 2015 йилнинг бошидан бери АҚШ президентлари Барак Обама ва Доналд Трампга 4 та мактуб йўллаб, мусулмонлар Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказишга тайёр эмасликлари, уларга Ғарб ёрдам бериши кераклигини урғулади. Аммо, уларнинг Абдураҳим Пўлатга ёзган жавоблари ҳам кўрсатмоқдаки, АҚШ раҳбарлари ҳам бундай нарсаларга тайёр эмаслар.

Нима бўлганда ҳам, бошқа йўл йўқлигини Жозеф Данфорднинг Канададаги йиғилишда айтган гаплари ҳам кўрсатиб турибди. Демак, эртами кеч, бутун дунё Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришиш кераклигини тан олишга мажбур бўлади.