22 November 2018
08:10 - Россияда ҳар 5 кишидан биттаси қашшоқ ҳолда яшар экан, демак, Ўзбекистонда аҳвол дабдала
Россия Халқ Хўжалик Академияси ва Президент ҳузуридаги Давлат Хизмати биргаликда бошқарадиган Ижтимоий Анализ ва Прогнозлар Институти мамлакат аҳолисининг ҳар ойлик ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва фаровонлик даражасини мониторинг қилиб борар экан. Шу кунларда бу институт сўнги 5 йиллик мониторинг натижаларини умумийлаштириб эълон қилибди. 36 саҳифалик анализ билан қуйидаги сайтда танишиш мумкин: www.ranepa.ru/images/News/2018-11/20-11-2018-monitoring.pdf

Биз бу хабаримизда Россия аҳолисининг аҳволини кўрсатувчи энг умумий рақамларни ўқувчиларимизнинг эътиборига ҳавола қилмоқчимиз. Ижтимоий Анализ ва Прогнозлар Институти аҳолини 5 категорияга бўлибди ва ҳар бир категорияга кирувчилар умумий аҳолининг қанча фоизини ташкил этишини аниқлабди:

- Қашшоқлар - 22%
- Риск ичидагилар - 35,6%
- Фаровон яшайдиганлар - 28,3%
- Аҳволи ўзгарувчанлар – 14,1%

Қашшоқлар гуруҳига энг керакли озиқ-овқат маҳсулотларидан бошқа нарса олишга кучи етмайдиганлар, Риск ичидагилар гуруҳига нормал овқатланишга ва энг керакли кийим-кечаклар сотиб олишга кучи етадиганлар, Фаровонлар гуруҳига, номидан ҳам кўриниб тургандек, фаровон яшайдиганлар киритилган. Аҳволи ўзгарувчилар гуруҳидагиларнинг кучи энг керакли озиқ-овқат маҳсулотлар ва керакли кийим-кечакларни сотиб олишга етади, аммо яхшироқ нарсалар сотиб олишга баъзида имконлари бўлади, баъзида бўлмайди.

Табиий, бизнинг ўқувчиларимиз учун маҳим бўлгани, Ўзбекистон аҳолисининг аҳволини россияликларники билан солиштиришдир. Маълумки, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Масулот ҳажми бўйича Ўзбекистонимиз Россия Федерациясидан 7 баравар орқада (2017 йилда Киши бошига ЯИМ Россида $10608, Ўзбекистонда $1504 эди). Демак, бизда аҳолининг ўртача ойлиги ҳам Россиядан 7 баравар кам.

Шулардан тушуниш мумкинки, бизда қашшоқларнинг сони русларникидан солиштириб бўлмайдиган даражада кўп, фаровон яшайдиганларнинг сони эса, солиштириб бўлмайдиган даражада оз. Яъни, аҳволимиз дабдала.

Яхшиямки, сони миллиондан ортиқ ватандошларимиз Россияда мардикорчилик қилиб, Ўзбекистондаги оилаларини боқмоқдалар. Акс ҳолда, қашшоқ эмас, гадой давлат бўлардик.