23 November 2018
01:19 - Дунё давлатлари армияларининг кучи бўйича тузилган рўйхатда Ўзбекистон 39-чи, Марказиё Осиёда 1-чи ўринда

Global Firepower (Глобал Ҳарбий Қувват) ташкилотининг сайтида дунё давлатлари армияларининг кучлилик рейтинги бўйича рўйхати эълон қилинди. Рўйхатда 136 давлат бор. 1-чи ўринда АҚШ, 2-чи ўринда Россия, 3-чи ўринда Хитой турибди. Биринчи ўнталикда яна қуйидаги давлатлар бор – Ҳиндистон, Франция, Буюкбритания, Япония, Туркия, Германия, Миср.

Ўзбекистонимизга бу рўйхатда 39-чи ўрин тегибди. Ўйлаймизки, қуйидаги давлатларнинг бу рўйхатдаги ўрни ўқувчиларимизни қизиқтиради:

12. Жанубий Корея
13. Покистон
15. Исроил
18. Тайван
21. Эрон
23. Шимолий Корея
24. Саудия Арабистони
29. Украина
39. Ўзбекистон
41. Белорусия
50. Қозоғистон
53. Озорбайжон
80. Туркманистон
91. Қирғизистон
96. Тожикистон

Кўрмоқдамизки, Ўзбекистон МДҲ давлатлари ичида Россия ва Украинадан кейин 3-чи, аммо Марказий Осиёда 1-чи ўринда.