20 November 2018
02:30 - Бокуда Миллий Тикланиш Куни муносабати билан Шаҳидлар майдонига чиққанлар ушлаб кетилди, 3 киши қамалди, қолганлар жарима билан озод қилинди

Билмаганлар учун билдириш керакки, арманиларнинг 1988 йилнинг бошларида бошланган Озорбайжонга нисбатан тажавузкор ҳаракатлари, Тоғли Қорабоғдан озорбайжонларни ҳайдаб чиқаришлари, қаршилик кўрсатганларни ўлдирганлари, баъзиларини тириклайин ёқишларига қарши озорбайжонлар Бокунинг ҳозир Озодлик деб аталадиган, аммо ўша йиллари Ленин номи билан танилган майдонида митингга чиқа бошладилар. 17 ноябрда эса, узлуксиз митинглар бошланди. Айнан шу кун миллиий-озодлик ҳаракатининг бошланиш куни бўлди дейиш мумкин. Ўша йили декабрь ойида Совет армияси қўшинлари бу митингни тарқатиб юбордилар, аммо 17 ноябрь Миллий Тикланиш Куни сифатида тарихга кириб, 1992 йилдан бери расман давлат байрами деб ҳисобланса ҳам, амалда Илҳом Алиев режими тарафидан тан олинмайди.

Бу йил Озарбойжон демократлари 17 ноябрь куни Шаҳидлар майдонига чиқиб, миллий-озодлик кураши қатнашчиларини хотирлашга қарор қилдилар. Ўша куни бу майдонга ҳамма демократик ташилотларни бирлаштирувчи Демократик Кучлар Миллий Кенгаши раиси Жамил Гасанли ва асосан Озарбайжон Халқ Фронти Партияси фаоллари бу партия лидери Али Каримли раҳбарлигида чиқишди.

Озарбайжон диктатори Илҳом Алиевнинг миршаблари Шаҳидлар майдонига тўпланишга бошлаганларни ушлаб кетдилар ва бошқаларни майдонга киритмадилар.

Жамил Гасанли ўша куни ярим кечасига яқин қўйиб юборилди, аммо Озарбайжон Халқ Фронти Партияси фаоллари миршабларнинг изоляторларида ушлаб турилди. Кеча, яъни 2 кундан кейин Али Каримли рухсатсиз митинг ўтказишга уриниш айбномаси асосида 2500 манат (тахминан 40 доллар) жарима билан қўйиб юборилди. У суддан ташқарига чиққанда, ўзини кутиб турган сафдошларига шундай деди: “Бизнинг мақсадимиз мустақиллик учун кураш бошлаганларнинг қабрига гул қўйиш эди. Аммо, судья бу ер туристлар келадиган жой деган баҳона билан бизни ўзича жазолади. Аммо, бизни ҳеч ким тўхатолмайди, биз бу ерга келишни давом эттираверамиз, биз билан ўша куни у майдонга келганларга раҳмат.”

Али Каримли билан бирга ушлаб кетилганларнинг бир қисмини жарима билан қўйиб юборишди, 3 кишини 20 кунлик қамоққа ташлашди.

Расдма- Али Каримли суддан чиқишда ўзини кутиб турганлар билан гаплашмоқда.