22 November 2018
15:31 - Халқаро масхарабозлик: Самарқандда Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё Форуми иш бошлади

Бугун Самарқандда Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган Осиё Форуми иш бошлади. Форумда Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилиниши режалаштирилгани ва халқаро экспертларнинг фикр-мулоҳазалари асосида Инсон Ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Стратегиясини ишлаб чиқиш кўзда тутилгани хабарларда айтилмоқда.

Маълумки, Осиёнинг Япония, Жанубий Корея, Тайван, Сингапур каби давлатларидан бошқаларида замонавий диктаторликлар мажуд. У ерларда инсон ҳуқуқлари тушунчаси ҳақида гапириш ҳам кулгили бўларди. Шу сабабли, Самарқандда ўтказилаётган анжуманни халқаро масхарабозлик деб баҳолаш энг тўғри нарсадир.

Самарқанддаги Форум масхарабозлик эканлигининг яна бир исботи Ўзбекистон Президенти, аслида, Москва тарафидан яратилган ва Москванинг ёрдамида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари Шавкат Мирзиёнинг Самарқанддаги Форум қатнашчиларига йўллаган табрикномасидаги қуйидаги сўзлардир:

«Бугун биз Ўзбекистон миллий тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйган бир даврда “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган бош тамойилга амал қилмоқдамиз. Айнан ана шу тамойил 2021 йилгача Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясини амалга оширишнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда... Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро тузилмалар билан яқин шериклик кенгаймоқда, ҳуқуқни ҳимоя қилиш борасида ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан амалий мулоқот йўлга қўйилган.

Биз ана шу муҳим ишларни қатъий давом эттирамиз. Бизнинг устувор вазифамиз инсон салоҳиятини рўёбга чиқаришга ҳар томонлама кўмаклашиш, унинг асосий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашдан иборат.»

Ўзбекистонимиз инсон эркинликлари, яъни демократия даражаси бўйича тузилган жаҳон давлатлари рўйхатида охирги ўринларда эканлигини, ижроия, қонунчилик, суд органлари ва Шавкат Мирзиёнинг табрикномасида айтилган гўёки хукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар президентнинг қўғирчоқлари эканлигини ҳисобга олсак, Шавкат Мирзиёнинг табрикномаси қандай масхарабозлик эканлигини тушунамиз. Энг қизиғи, Форум қатнашчиларининг мутлақо кўпчилиги масхарабозлик йиғини ўтказилаётганини, Шавкат Мирзиёнинг табрикномаси бош масхарабозлик эканлигини жуда яхши билишидир.