Кундалик хабарлар - 20 March 2019
- 22:14Туркия Президенти Ражаб Эрдўған ниҳоят “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатга жавоб берди: “Турк халқи Истанбулнинг Константинополга айланишига йўл қўймайди!”
Ўзбекистон “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Туркияда 2017 йил 16 апрелда ўтказилган референдум арафасида, аниқроғи, 5 апрелда турк халқига турк тилида мурожаат қилганди. Агар, дейдилади бу мурожаатда, Ражаб Эрдўғаннинг исломчилар партияси Туркияни исломлаштиришни давом эттираверса, бутун дунё бундай Туркияга қарши бирлашиши ва Усмонли Халифат каби Туркия ҳам чўкиши, Истанбул Константинополга айланаши муқаррардир. Ҳокимият қайтадан отатуркчилар қўлига ўтсагина Тур...
- 16:00Сенсация эмас: Қозоғистоннинг кейинги президенти Дариға Назарбой бўлади, бугунгиси Қосим-Жомарт Тоқаев, кечагиси Нурсултон Назарбой эди
Бугун Қозоғистонда инаугурация, яъни янги президентнинг халқ олдида қасамёд қилиш маросими бўлиб ўтди. Шу билан Сенет раиси Қосим-Жомарт Тоқаев расман президентлик курсисига ўтирди. Сенат раиси ўрни бўшади. Бундан ҳам муҳимроқ воқеа Нурсултон Назарбойнинг катта қизи Дариға Назарбой бир овоздан шу бўшаган ўринга, яъни Сенат раиси лавозимига сайланди. Яширин овоз беришда қатнашган 44 сенаторнинг ҳаммаси унинг номзодини қўллаб-қувватлашибди. Маълумки, Дариға Назарбойнинг эри мустақиллик йилларини...
- 15:20Хатқутимизга Abrorbek Dadamirzayev исмли ўқувчимиздан савол келди: “Нимани эпладиларинг ватангадолар?” “Ҳаракат”: Яқинда кўрасан, ватани йўқ эси паст!”
ABRORBEK DADAMIRZAYEV: “Нимани эпладиларинг ватангадолар?” “ҲARAKAT”: Биз нима қилганимизнинг натижаларини яқинда кўришга бошлайсан, эй эси паст Abrorbek Dadamirzayev! 30 йил аввал 19 март куни тарихда биринчи марта халқимизни митингга олиб чиққанимизда, бу ҳақда гап тезда ҳаммаёққа тарқалиб кетган. “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати ўшанда шундай эълон берганди: “Турли миш-мишларга кўра, Тошкентда митинг бўлганмиш. Буни билган ва имкони бор бўлган ўзб...
- 08:11The Economist Intelligence Unit ташкилоти 133 шаҳарнинг 2018 йилдаги яшаш қийматлари рўйхатини эълон қилди, Тошкент охиридан 3-чи ўринда
Бу ташкилот дунёнинг 133 шаҳрида нон ва эҳтиёж учун зарур бошқа товарларнинг нархларини умумлаштириб, бу шаҳарларнинг истиқомат қилиш қиймати бўйича рўйхатини эълон қилди. Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қийматини 100 деб олишибди ва ҳамма шаҳарларнинг аҳволини айнан шу шаҳар билан солиштиришибди. Дунёдаги истиқомат қиймати энг юқори бўлган 10 шаҳар қуйидагилар экан: 1. Сингапур (Сингапур) 2. Париж (Франция) 3. Гонконг (Хитой) 4. Цюрих (Швейцария) 5. Женева (Швейцария) 6. Осака (Япония) 7. Сеул (Жа...
- 07:27Саудия Арабистони подшоҳи валиаҳд шаҳзодани бир қатор ваколатлардан маҳрум қилди
The Guardian газетасида эълон қилинган мақолада қуйидагилар айтилган. Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмонни баъзи бир ваколатлардан маҳрум қилган бўлиши мумкин. Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд охирги икки ҳафта давомида, иқтисодиёт ва молия соҳасидаги баъзи бир ваколатларидан маҳрум қилинганидан сўнг, подшоҳликдаги вазирлар ва дипломатик даражадаги қатор муҳим йиғилишларда иштирок этмади. Валиаҳд шаҳзоданинг ваколатларини в...
- 21:13Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой эртага ўз лавозимидан кетишини эълон қилди
Бугун бир неча соат аввал Нурсултон Назарбой телеканаллар орқали Қозоғистон халқига мурожаат қилиб, эртага ўз лавозимидан кетишини билдирди ва ўша заҳоти истеъфо баёнотини имзолади. У Хавфсизик Кенгашининг раиси, “Нур-Ватан” Партиясининг раиси ва Конституцион Кенгаш аъзоси бўлиб қолаверишини ҳам алоҳида урғулади. Бу мамлакатнинг Конституциясига кўра, бундай ҳолларда президентлик лавоими Сенат раисига ўтади. Эртага соат 10 да Қозоғистон парламенти палаталарининг қўшма мажлиси бўлади ва Сенатн...
- 13:17Абдураҳим Пўлат: "БИРЛИК"нинг ҒАЛАБАСИ - бугунги МАҒЛУБИЯТИМИЗдир!
Ҳамма бирликчиларга, ҳамма сафдошларимизга, бутун ўзбек халқига! Бугун МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИнинг 30 йиллигини Мустақиллик Майдонида байрам қилишни режалаштирган эдик. Аммо, қилолмадик, тўғрироғи, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бунга йўл бермади. Бу режим ҳамма нарсанинг йўлини тўсди. Тошкент шаҳри ва ҳамма вилоятларда бизнинг фаолларимиз феълан уй қамоғига олинди. Интернетдаги саҳифаларимиз блокланди. Биз тинч йўллар билан, демократик усуллар билан ўз мақсадларимизга етишиш уч...
- 22:39Миллий Уйғониш кунининг 30 йиллигини нишонлаш эртага эрталаб соат 11 да Мустақиллик Майдонида бошланади
1989 йил 19 март куни “Бирлик” Халқ Ҳаракати тарихда биринчи марта халқни “Ўзбек тили давлат тили бўлсин!” шиори остида митингга олиб чиққан эди. Айнан 19 март Миллий Уйғониш Куни бўлиб тарихга кирди, ўшандан кейин давом этган митинг ва намойишлар натижасида, ўша йили 21 октябрда ўзбек тили давлат тили мақоми олди ва кейинги босқичда СССР парчалаб ташланди, Ўзбекистон бошқа республикалар билан бирга мустақил давлат бўлиб қолди. Ўша куннинг 30 йиллиги эртага Мустақиллик М...
- 16:04Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 19 мартда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, cўмнинг курси бироз тушибди
Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2019 йил 19 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари: 1 АҚШ доллари – 8378,04 сўм (8374,10 сўм) 1 ЕВРО – 9488,13 (9410,81) 1 Россия рубли &ndas...
- 10:10Қизиқ: Ўзбек жангарилари гуруҳи Афғонистонда армия базасини эгаллади
«Катибатул Имом ал-Бухорий» (КИБ) гуруҳига кирувчи ўзбек жангарилари толиблар билан биргаликда Афғонистон армиясининг Боғдис вилоятидаги базасини эгаллади. Бу ҳақда Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази маълум қилди. Ўзбекистонда туғилган Акмал Жўрабоев (тахаллуси «Ҳожи Юсуф») Сурия мухолифатига мансуб террорчи гуруҳлардан бири - КИБга асос солди ва бошқарди. Ундаги жангариларнинг аксари Марказий Осиё давлатлари (асосан Ўзбекистон) ва Россия паспортига эга. Гуруҳнинг ўзагини 2011 йилда Аф...