20 March 2019
08:11 - The Economist Intelligence Unit ташкилоти 133 шаҳарнинг 2018 йилдаги яшаш қийматлари рўйхатини эълон қилди, Тошкент охиридан 3-чи ўринда

Бу ташкилот дунёнинг 133 шаҳрида нон ва эҳтиёж учун зарур бошқа товарларнинг нархларини умумлаштириб, бу шаҳарларнинг истиқомат қилиш қиймати бўйича рўйхатини эълон қилди. Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қийматини 100 деб олишибди ва ҳамма шаҳарларнинг аҳволини айнан шу шаҳар билан солиштиришибди.

Дунёдаги истиқомат қиймати энг юқори бўлган 10 шаҳар қуйидагилар экан:

1. Сингапур (Сингапур)
2. Париж (Франция)
3. Гонконг (Хитой)
4. Цюрих (Швейцария)
5. Женева (Швейцария)
6. Осака (Япония)
7. Сеул (Жанубий Корея)
8. Копенгаген (Дания)
9. Нью-Йорк (АҚШ)
10. Тель-Авив (Исроил)

Қаранг, истиқомат қиймати Нью-Йоркдан ҳам баланд бўлган 8 та давлат борлиги маълум бўлибди.

Мана ўша рўйхатдаги охирги 10 шаҳар:

124. Нью-Деҳли (Ҳиндистон).
125. Буэнос-Айрес (Аргентина)
126. Ченнай (Ҳиндистон)
127. Лагос (Нигерия)
128. Карачи (Покистон)
129. Бангалор (Ҳиндистон)
130. Олмаота (Қозоғистон)
131. Тошкент (Ўзбекистон)
132. Дамашқ (Сурия)
133. Каракас (Венесуэла)

Журнал таҳлилчиларнинг фикрича, энг қулай ва хавфсиз бўлган шаҳарларда ҳаёт кечириш қиммат бўлади. Аксинча, имкониятлар кам, сиёсий ёки иқтисодий муаммолар кузатилувчи жойларда истиқомат қилиш нисбатан арзон бўлади.

Ўзбекистон иқтисодий қашшоқ ва сиёсий муаммолар гирдобидаги катта зиндон бўлгани сабабли, пойтахтимиз Тошкент бу рўйхатда охиридан 3-чи бўлгани табиийдир. Аммо, Қозоғистоннинг аввалги пойтахти Олмаота Тошкентдан бор-йўғи бир поғана баландда эканлигини тушуниш қийин. Чунки, Қозоғистоннинг иқтисодий кучи биздан анча юқори-ку! Бу ҳақда ўқувчиларимизни ўйлаб қўришга чақирамиз.

Шуни алоҳида урғулаш керакки, тахмин 10 йилча аввал The Economist журнали ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича 2025 йилда Ўзбекистон Қозоғистонда ўзиб кетишини ҳеч бир фактга асосланмасдан башорат қилувчи мақола эълон қилганди. Ўшанда у журнал расмийларига “Ҳаракат” номидан хат юбориб ва Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Қозоғистондан орқадалигимиз ортиб бораётганини кўрсатиб, журналнинг шармандасини чиқарган эдик. Ўшандан бери бу журнал бизни қизиқтириши мумкин бўлган баъзи материалларни баъзида юбориб турарди. Бугунги хабаримиздаги шаҳарлар рўйхатини ҳам бизнинг электрон почтамизга журналдан юборишди.