19 March 2019
21:13 - Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой эртага ўз лавозимидан кетишини эълон қилди
Бугун бир неча соат аввал Нурсултон Назарбой телеканаллар орқали Қозоғистон халқига мурожаат қилиб, эртага ўз лавозимидан кетишини билдирди ва ўша заҳоти истеъфо баёнотини имзолади. У Хавфсизик Кенгашининг раиси, “Нур-Ватан” Партиясининг раиси ва Конституцион Кенгаш аъзоси бўлиб қолаверишини ҳам алоҳида урғулади.

Бу мамлакатнинг Конституциясига кўра, бундай ҳолларда президентлик лавоими Сенат раисига ўтади. Эртага соат 10 да Қозоғистон парламенти палаталарининг қўшма мажлиси бўлади ва Сенатнинг ҳозирги раиси Касим-Жомарт Токаев қасамёд билан президентлик лавозимига ўтиради.

Расмда – Қозоғистон Президентининг Остонадаги бош қароргоҳи Оқ Ўрда.