Кундалик хабарлар - 31 October 2014
15:27Украина-Россия: Уруш ўз йўлига, газ савдоси ўз йўлига
Кеча ярим кечасига яқин соатларда Брюсселда Россия, Украина ва Европа Иттифоқи вакиллари Россиядан Украинага қишки мавсумда сотиладиган табиий газ бўйича шартнома имзоладилар. Шартномани имзолаш бўйича музокараларда Россия тарафидан Энергетика вазириАлександр Новак ва “Газпром” раҳбари Алексей Мллер, Украина таарфидан Энергетика ва кўмир саноати вазири Юрий Продан ва “Нафтогаз” раҳбари Андрей Кобалев иштирок этди. Шартномани ЕИ тарафидан Еврокомиссия вице-президенти Гюнтер Эттингер имзолади. ...
- 22:42“Адолат” газетаси бош муҳаррири Абдували Соибназаров ишдан олинди
29 октябрь куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Адолат” газетаси бош муҳаррири 40 яшар Абдували Соибназаров лавозимидан четлатилди. Партия раиси Наримон Умаров Ўзбекистон Республикаси Президенти девони томонидан тайинланган янги муҳаррир Ислом Ҳамроевни таҳририят ходимлари билан таништирди. Маълум бўлишича, партия раиси собиқ муҳаррир Соибназаровни мамлакатдаги улкан бунёдкорлик ва оламшумул ислоҳотларни кўра билмаганликда айблаган. Манбаларимиз Абдув...
- 21:50Тошкент вилоятида миршаб иккинчи хотинини отиб ўлдирди
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида пост-патруль ходими, милиция сержанти ўзининг хизмат пистолетидан иккинчи хотинини отиб ўлдирди. Бу ҳақда деярли барча маҳаллий веб нашрлар хабар бермоқда. Хабарларда миршабнинг исми-шарифи келтирилмаган. Чирчиқ шаҳрининг 9-микрорайонида содир этилган қотилликдан сўнг милиция сержанти номаълум йўналишда қочиб қолган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қотилликнинг маиший сабабларга кўра содир этилганини таъкидлашмоқда. Ҳозирги вақтда милиция сержантининг Бўсто...
21:25Оролни қутқаришга 3 миллиард доллар кифоями?
Халқаро донорлар деярли қуриб қолган Орол денгизини қутқариш ишига уч миллиард доллар ажратишган. Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимовга асосланиб, бу ҳақда «РИА Новости» ахборот хизмати маълум қилди. Маблағларни ажратиш борасидаги келишувлар кеча Урганчда бўлиб ўтган «Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш» халқаро конференцияси якунлари бўйича қабул қилинган. Маҳаллий матбуотдаги хабарларга кўра, Оролни қутқариш халқа...
- 20:14Ўзбекистонда ер силкинди, Ер ҳам ўзбекларни огоҳлантирмоқда, шекилли
Сейсмология марказининг маълум қилишича, бугун соат 11.38 да Ўзбекистонда ер силкинган. Зилзиа куч 3 баллни ташкил этиб, унинг ўчоғи Тошкентдан 217 километр узоқликда, Жиззах вилояти ҳудудида эканлиги аниқланган. Жиззах вилоятининг Дўстлик тумани ҳудудида зилзила кучи 4 балл бўлибди. Кучсиз ер силкинишидан жабрланганлар, қурбонлар бўлмаган. Тахмин қилиш мумкинки, Ал Хоразмий, Ал Беруний, Мирзо Улуғбек каби буюкларнинг авлодлари мардикорлар миллатига айлапниб бораётганидан Ер ҳам ташвишда. Шун...
10:34Кўмир конидаги фожеа Туркиянинг ИШИД атрофидаги ўйинларига таъсир қилгани йўқ
Ўтган куни Kaраман вилоятининг Эрменеки туманида бир кўмир кони сув босиб, 18 киши конда қолиб кетгани ва катта эҳтимоллик билан улар ҳалок бўлгани тахмин қилинаётгани сабабли, кеча Туркияда Жумҳурият Байрами камтаринлик билан нишонланди. Янги Жумҳурбошқони Саройида биринчи марта уюштирилаётган тантанали қабул маросими бекор қилинди. Аввал Бош вазир Довудўғли, кейин Президент Эрдўғон кеч соатларда Эрменеки туманига келиб, сув остида қолганларни қутқариш ишлари қандай бораётгани билан танишдилар,...
23:47Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Путиннинг ўлиш-ўлмаслиги хабари ҳам
Нью-Йорк Пост газетасининг шу йил 24 октябрь сонида “Саратон ҳақидаги миш-мишлар Путиннинг атрофида айланмоқда” номли мақола эълон қилинганини бугун эрталаб билдирар экан, Путиннинг яқин орада ўлиши ҳақидаги гапларга шубҳа билдирган эдик. Айниса Украинадаги воқеалар туфайли Россия Президенти Владимир Путин жаҳоннинг диққат марказида турганини ҳамма биларди. Аммо, бу мақолага Россия расмийлари 4 кундан бери муносабат билдирмаётганларини тушуниб бўлмасди. Қаранг, бу мақолага “Ҳа...
- 23:06Ўзбекистон икки таниқли олимидан жудо бўлди, тирикчилик эса ҳар куни ўнлаб олимларимизни тортиб олмоқда
Кеча Ўзбекистонда ғўза генетикаси илмий мактаби асосчиси, йирик биолог олим, академик Жўра Мусаев 86 ёшида вафот этди. Мамлакат Президенти, ҳукумат бошлиғи, Парламент палаталари спикерлари билдирган таъзияда олимнинг ижод йўли ва фаолияти, унинг ҳукумат мукофотлари бирма-бир саналади. Бугун 80 ёшида оламдан ўтган техника фанлари доктори,академик Ваҳоб Раҳимовга ҳам шу тариқа таъзия изҳор этилади. Нима ҳам дердик, бу ҳаёт қонунияти, олимларимизни Алоҳ раҳматига олсин! Аммо шундай жудолик онлар...
22:26“Қора бозор”да АҚШ доллари рекордни урди!
Ўзбек сўми муомалага киритилган 1994 йилдан бери илк марта 1 АҚШ доллари Ўзбекистонда 3250 сўмга чиқди. Бугунги савдоларда “қора бозор” саррофлари АҚШ долларини ана шу баҳога сотиб олишди. Эртага бу миқдор яна ҳам ошиши мумкин. АҚШ долларининг нега сакраётгани сабаблари хусусида саррофларнинг ўзлари ҳам жўяли бир нима дейиша олмаяпти.
21:57Президент қизлари эстафетаси: Фуҳушанинг ўрнини Лола эгалламоқда
Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Тошкентда Халқаро гимнастика федерацияси 80-конгрессининг иш бошлагани ва ун 80 дан ортиқ мамлакатнинг 240 га яқин делегати қатнашаётгани хусусида хабар тарқатди. Хабарда унинг очилиш маросимида Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Осиё гимнастика иттифоқининг фахрий президенти Лола Каримова-Тиллаеванинг иштирок этгани ва нутқ сўзлагани урғуланди. Лолахон мамлакатда отаси Ислом Карим раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ...