Кундалик хабарлар - 03 November 2014
21:25Ўзбекистон ҳукумати ИШИДни қоралаган баёнот эълон қилди, Исломда ислоҳотлар шартлигини қачон тушунишади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси ўз расмий сайтида аҳолини «Ироқ ва Левант ислом давлати» таъсиридан огоҳ бўлишга чақирди. Айниқса халқаро масалаларда ўз фикрини билдиришда ўта қўрқоқ бўлган Ўзбекистон ҳукуматининг дин ишлари қўмитаси номидан чиқарган баёнотини унинг истаги, унинг баёноти сифатида қабул қилиш лозим. Мурожаатда қайд этилишича, ҳозирги кунда Ироқ ва Сурия ҳудудида жойлашиб олган террорчи оқимлар «халифалик» давлати ниқобида инсонийликка тўғри келмайдиган хунрез...
- 20:46Aҳоли даромадларининг қарийб 19 фоизга ўсгани хабар қилинмоқда, ҳақиқий аҳвол қанақа?
Шу йилнинг январь-сентябрь ойлари якунига кўра, аҳоли даромадлари 18,7 фоизга ўсибди. Бу иддаони Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат Статистика Қўмитаси қўшма ҳисоботи орқали жамоатчиликка етказди. «Ўтган даврда аҳолининг иқтисодий фаоллиги мамлакатимизда иш ҳақини 17,7 фоиз, ўртача пенсияларни 15,7 фоиз, аҳоли жами даромадини 18,7 фоизга ошириш имконини берди», – дейилади ҳисоботда. Бироқ ҳисоботда шу даврда инфляция даражаси-ю, нарх-наволарнинг қанчалик ўсгани ҳақидаги маълумотлар йўқ. Албатта,...
20:07Прокурор иқрори: Самарқанд вилояти қишга тайёр эмас!
Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари Аблақул Азимов вилоятдаги муассасалар қишки иситиш мавсумига тайёр эмаслигини маълум қилди, деб ёзмоқда Бош прокуратуранинг «Ҳуқуқ» газетаси. Маълум бўлишича, белгиланган режанинг 20,2 фоизи миқдорида кўмир (34 минг тоннадан ортиқ), 49 фоизи миқдорида сиқилган газ (4,7 минг тоннадан ортиқ) ғамланган. Болалар боғчалари ва мактаблар кўмир захираси билан тўлиқ таъминланмаган. “2014 йили вилоят «Иссиқлик манбаи» корхонасига 453 миллион сўм ўтказиб берилган, ...
19:11Алмаз Атамбаевнинг хавотирликлари тўғри, аммо у нима қилиш кераклигини биладими?
“Исломлашишга зўр бериш замирида қирғизни манқуртлаштиришнинг яна бир амали, миллий қадриятларни йўқотиш мақсади ётибди. Биз қирғизлар араблашиб кетсак, ўша халқнинг урф-одатларини қўллаб, кийимини кийиб, тилида сўзлашиб қоламиз. Миллатимизни йўқотамиз”, деди Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат Мудофаа кенгаши мажлисида. Мудофаа кенгаши Давлатнинг диний соҳадаги сиёсати концепциясини муҳокама қиларкан, ҳукумат вакиллари қирғизлар орасида ҳам ислом фанатизми, фундаментал...
18:46Масхарабозлик: Ўзбекистон фаровонлик даражаси бўйича Россия, Озорбайжон, Туркиядан олдинда, Қозоғистондан орқада эмиш
Қароргоҳи Лондонда жайлашган Legatum Institute номли ташкилот дунё бўйича 142 мамлакатнинг “фаровонлик индексини” ўлчабди. Бу ташкилот қандай масхарабозликлар билан шуғулланишини аввалги йиллари ҳам тилга олдик. Ҳозир бу институтнинг сайтида 2014 йилги фаровонлик индекси рўйхати эълон қилинди. 142 мамлакатнинг индекси ҳаммани ҳам қизиқтирмаслиги ўз-ўзидан маълум. Шу сабабли, баъзибир давлатларнинг фаровонлик индекси бўйича олган ўринларини эътиборингизга ҳавола қиламиз: 1. Норвегия 2. Ш...
- 08:25“Ҳаракат” хатқутисидан: Аноним ўқувчимиздан саводсизлигимиз ҳақида келган хат
Аноним ўқувчимизнинг хати: “Шри-Ланкалик экан. У ўз мамлакатининг пойтахти Даккадаги Маратува Университетини битирган" , -нимага ёлгон ёзасанлар? бу биринчи марта емас , Бангладеш пойтахти Дакка аммо Шри-ланка пойтахти Коломба шахри. Бу саводсиз Харакат сайти качонгача халкни лаккиллатади узининг саводсиз сафсаталари билан / University of Moratuwa -Шри-Ланкада аммо Бангладешда эмас “ “Ҳаракат” таҳририятидан: Бу хат кеча, яъни, 2 ноябрь куни сайтимизда эълон қилинган &ldq...
01:22Ўзини ўзи мустақил республика деб эълон қилган Луганск ва Донецк вилoятларида сайловлар бўлиб ўтди
Ҳеч ким тарафидан тан олинмаган, расман Украинанинг бир қисми бўлган Луганск ва Донецк вилоятларини республика деб атаётган сепаратист-террористлар кеча республика раҳбари ва Олий Кенгашларининг депутатларини сайладилар. Москва бу сайловлар Минск шартомаларига кўра қонуний эканлигини, Киев эса қонунсиз эканлигини гапирмоқда. Ғарб, биринчи навбатда, АҚШ бу сайловларни тан олмасликларини эълон қилиб бўлганлар. НАТО ҳам Россияни бундай сайловлар ўтказтирмасликка чақирди. Бу икки вилоятда феълан ур...
21:08Атайлаб сиздирилган хабар: Туркиядаги ҳокимият Фатхулла Гулен тарафдорларининг “Хизмат” ҳаракатини йўқ қилмоқчи
Шу пайтгача Туркия Президенти Ражаб Эрдўғоннинг Адолат ва Тараққиёт Партияси Фатхула Гуленнинг жамоаси билан бир йўналишда ҳаракат қилганди. Бу партиянинг ҳокимиятга келиши ва мустаҳкамланишида ҳам Фатхулла Гулен жамоаси катта роль ўйнаган. Ҳозирги ҳокимият струтураларида, айниқса адолат ва ҳуқуқ-тартибот органларида уларнинг мавқеси кучли эканлиги гапирилади. Нурчилардан ажралиб чиққан бу жамоани аввал фатхулла-гуленчиялар деб аташарди, ҳозир улар ўзларини “Хизмат” ҳаракати деб тан...
- 13:17БМТ кузатувчиси Ўзбекистонда болалар меҳнати масаласидаги дастлабки яхшиланишларни мақтади
Франс-Пресс Агентлиги бугун кечаси тарқатган хабарда айтилишича, жума куни Тошкентда БМТ Халқаро Меҳнат Ташкилотининг (ХМТ) Ўзбекистондаги вакили Ҳарри Талига бу масала бўйича ўз кузатуви натижаларини тақдим қилди. Унинг фикрича, Ўзбекистонда болалар меҳнатининг энг оғир шакллари масаласида дастлабки яхшиланишлар бор. У 2008 йили Ўзбекистон Болалар Меҳнатининг Энг Оғир Шаклларини мониторинг қилиш бўйича конвенцияни ратификация қилгани ва болалар меҳнатидан фойдаланишни йўқ қилиш бўйича ўз даст...
07:17Ўзбек Ал-Хоразмий алгебранинг асослари билан араблар номини дунёга танитди, Шри-Ланкалик Нимеша Ранасингха электрон қошиқ билан танитмоқчими?
Бир қатор ахборот воситалари New Scientist журналига асосланиб, Абу-Даби шаҳридаги Нью-Йорк Университети олимлари овқатнинг таъмини ўзгартирадиган электрон қошиқ яратганини хабар қилдилар. Овқатни шўрроқ, ширинроқ, аччиқроқ ёки нордонроқ қилиш учун электрон қошиқни шунга созлаш керак. Аслида, овқатнинг таъми ўзгармайди, аммо электродлар одамнинг тилига шундай таъсир кўрсатадики, у худди ўзи истаган таъмли овқатни егандек бўлади. Бирон касаллик туфайли диетада ўтириб, ўзи истаган шакарли ёки туз...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Дадабоев Абдугофур
Добавить сведенияЧитать дальше...