31 October 2014
15:27 - Украина-Россия: Уруш ўз йўлига, газ савдоси ўз йўлига
Кеча ярим кечасига яқин соатларда Брюсселда Россия, Украина ва Европа Иттифоқи вакиллари Россиядан Украинага қишки мавсумда сотиладиган табиий газ бўйича шартнома имзоладилар.

Шартномани имзолаш бўйича музокараларда Россия тарафидан Энергетика вазириАлександр Новак ва “Газпром” раҳбари Алексей Мллер, Украина таарфидан Энергетика ва кўмир саноати вазири Юрий Продан ва “Нафтогаз” раҳбари Андрей Кобалев иштирок этди. Шартномани ЕИ тарафидан Еврокомиссия вице-президенти Гюнтер Эттингер имзолади.

Россия феълан Украина билан уруш олиб бораётган пайтда Украина учун ҳаёт-мамот масаласи бўлган табиий газни сотиши мантиқсиздек кўринади. Амма ҳамма гап шундаки, Россиянинг иқтисоди Ғарбнинг санкциялари ҳам таъсири остида чўқмоқда. Украина эса, айнан Ғарбнинг ёрдами билан газ бўйича Россия олдидаги 3 млрд доллардан кўпроқ қарзини тўламоқчи ва яна ЕИнинг ёрдами билан 2015 йилнинг март ойи охиригача олинадиган газнинг пулини ўз вақтида тўлашга гарантиялар берди.

Бечора русларга 2015 йил бюджетини бажариш учун бу пул керак, шу сабабли улар Украинага ҳар минг кубометр газ нархини 100 долларга камайтиришга ҳам рози бўлдилар.

Ҳа, ростдан ҳам шундай – уруш ўз йўлига, савдо-сотиқ ўз йўлига. Қолаверса, замон шунақа.