30 October 2014
21:25 - Оролни қутқаришга 3 миллиард доллар кифоями?
Халқаро донорлар деярли қуриб қолган Орол денгизини қутқариш ишига уч миллиард доллар ажратишган. Ўзбекистон Бош вазири биринчи ўринбосари Рустам Азимовга асосланиб, бу ҳақда «РИА Новости» ахборот хизмати маълум қилди. Маблағларни ажратиш борасидаги келишувлар кеча Урганчда бўлиб ўтган «Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш» халқаро конференцияси якунлари бўйича қабул қилинган.

Маҳаллий матбуотдаги хабарларга кўра, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, Ўзбекистон ҳукумати ва қатор халқаро ташкилотлар Оролни қутқаришга қаратилган 30 га яқин турли ҳужжатларни қабул қилишган. Имтиёзли кредитлар кўринишида 1,9 миллиард доллар, грантлар ва техник кўмак воситалари кўринишида эса яна бир миллиард доллар ажратилиши назарда тутилмоқда.

Ёки Рустам Азимов, ёки Ургенчдаги конфереция қатнашчилари ақлдан озган ва 3 млрд ҳеч нарса эканлигини тушунмайдиган аҳмоқларга айланган бўлса керак, дейди мухбиримиз. Оролни қутқариш учун унга сув олиб келиш керак. Бунинг учун 100 млрд доллар ҳам етмайди.