30 October 2014
21:50 - Тошкент вилоятида миршаб иккинчи хотинини отиб ўлдирди
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида пост-патруль ходими, милиция сержанти ўзининг хизмат пистолетидан иккинчи хотинини отиб ўлдирди. Бу ҳақда деярли барча маҳаллий веб нашрлар хабар бермоқда. Хабарларда миршабнинг исми-шарифи келтирилмаган. Чирчиқ шаҳрининг 9-микрорайонида содир этилган қотилликдан сўнг милиция сержанти номаълум йўналишда қочиб қолган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қотилликнинг маиший сабабларга кўра содир этилганини таъкидлашмоқда. Ҳозирги вақтда милиция сержантининг Бўстонлиқ туманидаги уйи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назорат қилиняпти, факт юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, миршабга қидирув эълон қилинган.

Бу қотилликнинг сабаби бошқача бўлиши ҳам мумкин. Иккинчи хотин ўзига биринчи хотиндан кўпроқ эътибор берилишини, очиғини айтсак, эри кўпроқ ўзи билан ётишини сўраган.Ўзбекистондаги ҳамма миршаблар каби ҳаммадан пул шилишга ўрганган бу эр эса, иккинчи хотиндан пора талаб қилган, рад жавоби олгач, мирашаблиги тутиб кетиб, уни ўлдириб қўя қолган.