29 October 2014
21:57 - Президент қизлари эстафетаси: Фуҳушанинг ўрнини Лола эгалламоқда
Бугун Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Тошкентда Халқаро гимнастика федерацияси 80-конгрессининг иш бошлагани ва ун 80 дан ортиқ мамлакатнинг 240 га яқин делегати қатнашаётгани хусусида хабар тарқатди. Хабарда унинг очилиш маросимида Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Осиё гимнастика иттифоқининг фахрий президенти Лола Каримова-Тиллаеванинг иштирок этгани ва нутқ сўзлагани урғуланди.

Лолахон мамлакатда отаси Ислом Карим раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга улкан эътибор қаратилаётгани ва бунинг юксак самаралар бераётгани хабарларда алоҳида таъкидлаган.

Гимнастикачиларнинг Тошкент конгрессида Халқаро гимнастика федерациясининг янги таҳрирдаги низоми тасдиқланади, шунингдек, жаҳонда гимнастиканинг барча йўналишларини ривожлантириш, Халқаро гимнастика федерациясига янги аъзоларни қабул қилиш ва бошқа қатор масалалар муҳокама қилинади.