Кундалик хабарлар - 05 November 2014

  • 08:38Май ойида Туркиядаги конда юз берган портлаш ва 301 кишининг ҳалок бўлишига сабабчи деб ҳисобланаётганлардан 45 киши қамалади

    Шу йил 14 майдаги хабарларимиздан бирида Туркиянинг Эгей денгизи соҳилидаги Маниса вилоятида бир конда портлаш бўлиб, 274 киши ҳалок бўлгани, ярадорлар ва топилмаганлар борлигини билдиргандик. Кейинчалик, ҳалок бўлганларнинг сони 301 га чиққанди. Ҳуқуқ-тартибот органлари бу даҳшатли воқеанинг келиб чиқишига сабабчи бўлганлар устидан жиноий иш очдилар, бир неча киши дарҳол ҳибсга олинди, ҳамма айбдорлар устидан тергов ишлари бошланди. Бир оз вақт ўтгач, ҳамма бу фожеани унутгандек бўлди. Ам...

  • 07:45“Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Гуржистондаги воқеаларнинг ривожланиши “Ҳаракат” башорат қилган йўналишда бўлмоқда

    2012 йил 1 октябрда Гуржистонда ўтказилган парламент сайловларида ғалаба қозонган “Гуржилар Орзуси” коалициясининг раҳбари Бидзина Иванишвили Россияда 6 миллиард долларлик бойлиги бўлган бизнесмен эканлигини ҳамма биларди. Аммо, у Россия президенти Владимир Путиннинг одами эканлигини, у айнан Путиннинг топшириғи билан гуржиларни сотиб олиш ва гуржиларнинг ҳақиқий лидери бўлган Михаил Саакашвилини ағдариш ниятида Гуржистонга келганини фақат “Ҳаракат” Агентлиги очиқча ёзган эди. Айнан шундай бў...

04 November 2014
  • 21:41Қирғизистонлик ўзбек Қодиржон Ботиров умрбод қамоқ билан жазоланди

    Бугун Қирғизистон Республикси Бош прокуратурси шу йилнинг 23 октябрь куни Ўш шаҳар суди Қирғизистондаги ўзбек жамоаси етакчилари Қодиржон Ботиров ва Иномжон Абдурасуловларни 2010 йилдаги қонли воқеаларга алоқадорликда айблаб, сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилгани ҳақида хабар қилди. Прокуратурага кўра, юқорида номлари зикр қилинган шахслар суд томонидан миллий низо ҳамда ўзбеклар ва қирғизлар ўртасида зўравонликлар келтириб чиқарганликда айбдор, деб топилган. Ҳозирда Швецияда истиқомат қил...

  • 20:31Россияда фоҳишалик қилаётган 4 нафар юртдошимиз депортация қилинади

    Россия Федерациясининг Қорачой-Черкесс Республикаси Черкесс шаҳридаги бр неча сауна ва соғломлаштириш муассасаларида полиция ходимлари махсус рейд уюштириб, 25 нафар фоҳишани қўлга олди. Уларнинг тўрт нафари ўзбекистонлик бўлиб, муайян пул эвазига жинсий хизмат кўрсатиб келган. Қизиғи, қўлга олинган фоҳишалар орасида бир нафар Камерун фуқароси ҳам бор. Ҳозирда маъмурий тартиблар билан Россия Федерал Муҳожирлик Хизматида тутиб турилган фоҳишаларимизга нисбатан маъмурий жавобгарлик кодекси тала...

  • 19:48“Кафолат” суғурта агентлигига янги раҳбар тайинланди, унинг узоқ ишлашига кафолат йўқ

    Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Кафолат» давлат суғурта акциядорлик компаниясига Саидолим Насретдинов раис этиб тайинланди. Бош вазир Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қарор қатор веб нашрлар орқали жамоатчиликка етказилди. Маълум бўлишича, Насретдинов шу пайтга қадар DD General Insurance ширкати Бош директори лавозимини эгаллаб келган. Манбаларимизга кўра, коррупция ўчқоларидан бири бўлган Ўзбекистондаги суғурта бозорида раҳбарлар узоққа бормайди. Масалан, яқин бир йилда мазк...

  • 19:16Имангали Ташмагамбетов Нурсултон Назарбойнинг вориси бўладими?

    Асрнинг бошларида Қозоғистоннинг Бош вазир лавозимида ҳам ўтирган, 2008 йилдан бери Остона шаҳрининг ҳокими вазифасини бажариб келиб, шу йилнинг 22 октябрида Мудофаа вазири этиб тайинланган Имангали Ташмагамбетов Нурсултон Назарбойнинг вориси бўлиши мумкин. Бу ҳақда Лондондаги “Center for Eurasian Strategic Intelligence” (Евросиё Стратегик Истиҳборат Маркази) номли ташкилотнинг сайтида эълон қилинган мақолада айтилади. Таҳририёт мақоласида Имангали Ташмагамбетов ҳеч қандай ҳарбий ўқув юртл...

  • 18:23Швециялик олимлар носвой таркибини аниқлади

    Қозоқларнинг Tengrinews.kz агентлиги хабарига кўра, Қозоғистон олимлари шу пайтгача таркиби ўрганилмаган нос маҳсулотни тўлиқ таҳлил қилмоқчи бўлган, аммо лабораторияларнинг ибтидоийлиги туфайли бунинг имкони бўлмаган. Шу боисдан носвой намунаси Стокгольмдаги Жаҳон соғлиқни сақлаш лабораториясига жўнатилди ва ғайриоддий натижалар намоён бўлди. Масалан, ўзбекларнинг миллий маҳсулотлридан бири бўлмиш носвойда хром, никель, кадмий, қўрғошин ва маргимуш борлигини, ушбу моддаларнинг барчаси мумкин...

  • 08:22“Ҳаракат” хатқутисидан: Нега Файсбукдаги саҳифангизни тезроқ очмайсиз, дейди ўқувчимиз

    Ўзини Оғабек деб танитган ўқувчимизадн қуйидаги қисқа хатни олдик. Assalomu Alaykum Harakat, Nega facebookdagi saytingiz yopilib ketdi? bitta xabaringizda facebookdagi saytingizbi ocholmayapmiz deb aytgan edingiz, facebookda yangi sayt ochish qiyin emasku, uzogi bilan 5 minut oladi, nega boshqa nom bilan sayt ochmaysizlar. Raxmat Ogabek “Ҳаракат” таҳриятидан: Ҳурматли Оғабек. “Ҳаракат” Агентлиги ҳукуматдан мустақил ахборот воситаси. Қайтариб айтамиз, у ҳукуматдан мус...

  • 07:41Бугун АҚШда ора сайловлар куни

    Ҳар икки йилда ноябрь ойининг биринчи сешанба куни АҚШда Конгрессга сайловлар бўлади. 4 йилда бир ўтказиладиган президент сайловлари билан бирга бўладиган Конгресс сайловларидан фарқли ўлароқ, ўртада бўладиган сайловларни “ора сайловлар” дейиш мумкин. Ора сайловларда Конгресснинг 455 кишилик қуйи палатаси - Вакиллар Уйининг ҳамма аъзоси 2 йилга, 100 кишилик Сенатнинг 33 ёки 34 аъзоси 6 йилга сайланади. Ҳозирги Вакиллар Уйида республикачилар 233 ўринга, демократлар 199 ўринга эга. Қолганлар...

03 November 2014
  • 21:52США обеспокоились сближением Киргизии с Россией

    Посол США в Бишкеке Памела Спратлен выразила обеспокоенность укреплением партнерских отношений между Киргизией и Россией в своей аналитической статье. «Новые власти Кыргызской Республики открыты для отношений с Соединенными Штатами, однако приоритетным направлением политического курса для Бишкека является сближение с Россией. Решение президента Атамбаева о вступлении в Таможенный союз может нанести удар по демократическим ценностям», — отмечает глава американской дипмиссии в Киргизии, сообща...