Кундалик хабарлар - 28 March 2015

  • 18:06Cунний арабларнинг Ямандаги шиа-хусийларга қарши уруши давом этади, ўзбекларга дарс бўлсин!

    Бугун Мисрнинг Шарм эш-Шайх шаҳрида ўтказилган Араб Давлатлари Лигасининг йиғилишида қатнашган Яман Президенти Саудия бошчилигидаги коалицияни ўз мамлакатини босиб олган жангарилардан тозаламагунча урушни тўхтатмасликка чақирди. Саудия қироли ҳам айнан шунай қилиш ниятида эканликларини билдирди. Яманда ҳозир нима бўлаётганини ҳам аниқ билиш қийин. Саудия бошчилигидаги коалиция ҳозирча пиёда қўшинларини Яманга киритмоқчи эмас, коалициянинг ҳарбий учоқлари шиа жангариларнинг позицияларини осмон...

  • 09:16UZMOBILE уяли алоқа операторига янги раҳбар тайинланди

    Шу пайтга қадар UZDIGITAL TV компанияси раҳбари бўлиб ишлаб келган Шуҳрат Қодиров UZMOBILE миллий уяли алоқа оператори раҳбари этиб тайинланди. У ширкатни шу пайтга қадар бошқариб келган Абдуғани Ғойибназаров билан алмаштирилди. Ўтган йилги ҳукумат қарорига кўра, яқин келажакда мазкур алоқа оператори мамлакатнинг катта қисмини эгаллаши, ўз хизмат доирасини кенгайтириши лозим. Ҳозирча CDMA тизимида фаолият олиб бораётган ширкатнинг умумий уяли алоқа хизматлари ўртасида 4 фоизга яқин улуши бор...

  • 02:09Ўзбекистонда ўртача ойлик даромадни $360,72 деб кўрсатган “Nation Master”нинг тадқиқоти қанчалик реал?

    Юқорида номи келтирилган ширкат дунё мамлакатлари фуқароларининг топиш-тутиши, ойлик даромадлари хусусида 176 давлатнинг рейтингини тузибди. Мазкур рейтингдан Ўзбекистон 141-ўринни эгаллаган. Nation Master тадқиқотларига кўра, Ўзбекистон фуқаросининг бир ойлик даромади 360,72 АҚШ долларига тенг экан. Ўтган йили бу рейтингда Ўзбекистон 130-ўринни эгаллаганди, бу йил 11 поғона пастлабди. Рейтинг рўйхатини Швейцария (6,3 минг АҚШ доллари), Люксембург (4,47 минг АҚШ доллари) ҳамда Замбия (4,33 минг...

  • 01:12Тошкент ҳайвонот боғида антилопа томошагўйларнинг бебошлиги туфайли ўлди

    Маҳаллий матбуотда ўзига хос ажиотаж ясаган Тошкент ҳайвонот боғидаги антилопа воқеаси ҳақиқатан ҳам қизиқ. Бу ерда Африкадан келитирган икки яшар антилопа тўсатдан нобуд бўлган. Ҳайвонот боғига келганлар томонидан рухсатсиз озуқлантириш натижасида жониворнинг ошқозони ва ичакларида кўплаб ўрама материаллар, хусусан, полиэтилен пакетлари тиқилиб қолган. “Бундан ташқари, ҳайвонга тоза нон берилганлиги ўлимга сабаб бўлган. Чунки нон маҳсулотлари туёқли ҳайвонларнинг ҳазм қилиш трактида катта ...

27 March 2015
  • 22:16Альп тоғига тушган Германия учоғининг иккинчи пилоти буни атайлаб қилганмиш, бундайлар сиёсатда ҳам, мухолифатчилар ичида ҳам бор

    Жаҳон ахборот воситаларининг ҳали ҳам диққат марказида турган воқеалардан бири - 150 кишини ўлимга олиб келган Airbus A320 йўловчи учоғининг Альп тоғлари устидаги 24 март куни юз берган ҳалокатидир. Бу иш билан шуғулланаётган маъсуллар авиҳалокатнинг сабаби бўйича узул-кесил хулоса эълон қилганлари йўқ. Аммо, учоқнинг техник ҳолатида биронта камчилик йўқлиги маълум бўлар экан, учоқнинг иккинчи пилоти руҳий касал бўлиши мумкинлиги ва шу усул билан ўз жонига қасд қилганлигига доир фикр мустаҳка...

  • 20:14Абдулазиз Комил ШҲТ Бош котиби Мезенцевни қабул қилди

    Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) Бош котиби Дмитрий Мезенцев (расмда) билан учрашди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Дмитрий Мезенцев ШҲТнинг 29 мартга белгиланган Ўзбекистон Президенти сайлови, аслида Ислом Каримни қайтадан тайинлаш тадбирини тамоша қилшга келган миссияга бошчилик қилмоқда. Суҳбат давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди, дейилади хабарда. Шунингдек вазир ва Мезе...

  • 19:52Ўзбекистон ҳукумати Яманда қолаётган минглаб ўзбек шифокорлари тақдирига қизиқмаяпти

    Аллақачон жанговар ҳаракатлар бошланиб, ўт ичида қолган Ямандан дунёнинг турли давлатлари ўз фуқароларини олиб чиқишга уринмоқда. Аммо бу ўлкада фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик шифокорларнинг хавфсизлиги масаласи Ўзбекистон ҳукумати қизиқётгни йўқ. Ҳар ҳолда, ҳозиргача Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ёки бошқа мутасадди идоралардан садо чиққани йўқ. Туркли хабарларга кўра эса, Яманда мингга яқин ўзбекистонлик шифокор, уларнинг яқинлари ҳам қўшилса, 3 минг атрофида ватандошимиз бор. Ҳолб...

  • 19:13Самарқандда шифокорлар гуруҳи озодликдан маҳрум қилинди

    Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди томонидан Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказининг Самарқанд вилояти филиали директори Юсупжон Ахмедов ҳамда шифохонанинг яна 5 нафар ходими 6 йилдан 11 йилга қадар бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Жиноят ишига кўра, м ансаб ваколатини суиистеъмол қилган Юсупжон Аҳмедов ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан жиноий шериклари орқали 200 миллион сўмдан ошиқ давлат маблағларини ўмарган. Тиббий муассасани капитал таъмирлаш баҳонасида 84...

  • 12:23“Ҳаракат” хатқутисидан: “Мулозимлар хандон, «Эзгулик»чилар гирён…”

    Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти Сирдарё вилояти бўлимини қайта ҳисоб рўйхатига қўйишликни сўраб, 2006 йилдан буён Сирдарё вилояти Адлия бошқармасига 9 йил давомида 14 марта тегишли ҳужжатлар тақдим этилса-да, ҳозирги кунгача изчил рад этиб келинмоқда… Боз устига, 2013 йилда собиқ «Эзгулик»чи К.Бозорбоев аризаси ҳамда Сирдарё вилояти Адлия бошқармасининг «жамият бўлими рўйхатдан ўтмай (?) фаолият олиб бораяпти» деган иддаолари бўйича Сирдар...

26 March 2015
  • 22:41Кичкина сенсация: Швед элчиси Петерсон “Эзгулик” офисига келди

    26 март куни Швеция Қироллигининг Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги элчиси Аке Петерсон Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти офисига ташриф буюрди. Резеденцияси Стокгольмда бўлган элчи жамият раиси Васила Иноят билан учрашиб, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият, инсон ҳуқуқлари аҳволи билан қизиқди. Васила Иноят швед дипломатига мамлакатда сиёсий ҳуқуқларининг авҳоли, болалар меҳнати ва фуқаролик жамияти вакилларига муносабат ҳақидаги фикрларини айтди. Ш...