27 March 2015
12:23 - “Ҳаракат” хатқутисидан: “Мулозимлар хандон, «Эзгулик»чилар гирён…”

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти Сирдарё вилояти бўлимини қайта ҳисоб рўйхатига қўйишликни сўраб, 2006 йилдан буён Сирдарё вилояти Адлия бошқармасига 9 йил давомида 14 марта тегишли ҳужжатлар тақдим этилса-да, ҳозирги кунгача изчил рад этиб келинмоқда…

Боз устига, 2013 йилда собиқ «Эзгулик»чи К.Бозорбоев аризаси ҳамда Сирдарё вилояти Адлия бошқармасининг «жамият бўлими рўйхатдан ўтмай (?) фаолият олиб бораяпти» деган иддаолари бўйича Сирдарё вилояти Прокуратураси (Б. Б . Ахмедов (собик) Б . Б. Жониқуловлар ) тайёрлаган бюуртма уйдирмаларга асасон ЖИБ Гулистон шаҳар Суди (собик) раиси Х . Дўсназаров сиртдан И.М.Ризаевга энг кам иш ҳақининг 70 баробари (?) миқдоридаги (5.551.300 сўм) жарима билан «сийланди» ва кўп куттирмай, гарчи юқори инстантцияларига шикоятлар киритилишига, унинг мактабдан оладиган ойлик маошининг (140.000 сўм) 50% га ижро қаратилганлиги, бундан ташқари яна қўшимча 200.000 сўм тўлов Суд ижрочилари Департаменти Мирзаобод туман бўлимии ҳисоб рақамига ўтказилаётганига қарамай, (2013- йил октябр ойида) 2013 - йил ноябр ойида унинг хонадонига Суд ижро Департаменти туман вилоят Бошқармалари ходимларидан иборат тўлиы таркиб, (ИИБ,ТТЁ,КФЙ…) 4 марта босқин уюштиришиб, уй рўзгор буюмлари тўлик ғорат қилинди ҳамда бир ҳафта ўтмай сотувга чиқарилди…

Бу ноқонуний судлов ва «босқиндан» 6 ой ўтмай туриб ЎИХ «Эзгулик» жамиятига Мирзаобод туманининг «Рохат» қўрғонида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқоралар Э. Бозоров исмли кимса маҳаллаларига кўчиб келганидан бери тинчлик бермай, тинчларини бузаётганлигини баён этишиб шикоят этишгач, биз бу масалани ҳал этишлигини сўраб, Мирзаобод туман ИИБ бошлиғи Р.Охуновга фуқоралар манфаатида ваколатимиз доирасида мурожаат киритган эдик…

Бироқ, кутилмаганда 2014- йил 28- май куни ЖИБ Мирзаобод туман Судига чақирув қоғози келгач, шу кунги Суд маҳкамасида Судъя С.Расулов, гувоҳларнинг кқрсатмаларига, даъволарига «тупуриб» безорилик қилган шахс Э. Бозоровга (гувоҳлар айтишича ИИБ «кулоги») гуруҳ бўлиб туҳмат қилганлигимизни ўтирган жойида эълон қилиб, бир гуруҳ шикоят этишган фуқоралар (М. Муйдинова, Н.Култоева, Г.Султоновалар) бир қаторда расмий мурожаат муаллифи И. Ризаевга ҳам энг кам иш ҳақининг 20 баробари (?) миқдоридаги жарима жазосини эълон қилиб юборди!?...

Яна ҳам қизиғи менинг (И.М.Ризаев) бу ноқонуний Қарор устидан Кассация Назорат тартибида берган шикоятларим 9 ойдан бери кўриб чиқилмай «гох вилоятда, гох Олий Судга жўнатилган» деган баҳоналар билан кўриб чиқилмаяпти …

Асосийси эса, 2014- йил сентябр ойида мазкур менга нисбатан масхарабозликларча чиқарилаган жарима жазоси (1.989.300 сўм) Суд ижро Департаменти Мирзаобод туман бўлими собиқ ходими Наврўзов имзоси билан, ундиришлик учун мен фаолият юритадиган №9-сонли мактаб ҳисобчисига тақдимнома киритилди…
Энди 70 баробар жарима тўлаши арафасида 20 баробарлик жарима 150 минг сўмлик маошимнинг 50 % ига йўнатирилиб, бир умр қарз ботқоғидан чиқармай демакки мақсад доимий босим ва чет элга чиқиш визаси берилмаслиги учун замин яратмоқликдир…

Жуда хам қизиғи эса, мазкур 20 баробарлик жарима ташкилотимизга мурожаат этган фуқаролар М.Муйдинова, Н.Култоева, Г.Султоновага ҳам Суд қарори билан тадбиқ этилган бўлса-да, ундирувни уларга нисбатан амалга ошириши кўзда тутилмаган…

… «Ногирон болалар ва уларнинг ота-оналари» Уюшмаси Сирдарё вилоят Раиси ўринбосари, Кенгаш аъзоси, ҳамда Уюшманинг Гулистон шаҳар бўлимии Раиси 2- гуруҳ ногирони Х.Алибоев қонуний асосларда 2014- йил 6- сентабр кунги Уюшманинг навбатдан ташқари Қурултойида (собиқ Раис К.А.Сотволдиев вафот этгач) бир овоздан ошкоралик, Демократик тарзда муқобил номзодлар орасидан Уюшма Раислигига қонуний делегатлар, ҳмкор ташкилотлар, фотомухбирлар, ҳокимлик вакиллари иштирокида сайланиб, бу ҳакдаги лавҳалар суратлари билан «Сирдарё ҳақиқати» газетасида чоп этилса-да, бир гуруқ уюшган шахслар; Аслбек Акабеков, Сайёра Худойназарова (Эгамова), Н.Анорбоевлар Уюшманинг ноқонуний сохта Низомига ҳамда (Адлия собиқ мулозими Рустам Эшбоевнинг ҳимояси остида) 2014- йил 9- сентабр куни ғараз ниятларда қасдма-қасд ўзларига қарашли ваколатсиз ЯТТлар Давлат Солиғидан бўйин товлаб, (Давлат рўйхатидан ўтмаган) ноқонуний 2 йил мобайнида тадбиркорлик фаолияти билан шуғуланаётган (яширин даромад топаётган шахслар) иштирокида ўзларининг ғайриқонуний фаолиятларини давом этириш ва қўллаб - қуватлаш мақсадида, Қурултой ўтказишиб аслида (барчаси соғлом тадбиркорлар) ўзларини ўзлари сайлашиб олиб, Уюшманинг реквизитларини қонуний сайланган Х.Алибоевга далолатнома орқали топширмасдан ўзларининг ноқонуний фаолиятларини қонунларга зид равишда 2013- йилдан буён давом этиришмоқда…

Бироқ, қонуний Уюшма Раиси Х.Н.Алибоевнинг ушбу бир гуруҳ уюшган шахслар; Аслбек Акабеков, Саёра Худойназарова (Эгамова), Н.Анорбоевларнинг ғайриконуний фаолиятларига барҳам беришликни талаб қилиб, қонунийлик ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар, Давлат солиқ идораларига ёзган такрорий мурожаатлари конуний куриб чикилмай, аксинча узига турли тазйик ва босимлар утказилмокда, устидан шикоятлар уюштирилмоқда, 2 – гуруҳ ногиронининг хонадонига дам олиш кунлари ҳам жиноят қидирув ходимлари бориб уни безовта қилишиб сўроқ қилишмоқда..

…Яқинда Гулистон шаҳар Пракуратурасига ташриф бюуриб иш жилди билан танишиб чиқса, ҳеч қандай суриштирув тергов ҳаракатлари олиб борилмай, 2- гуруҳ ногирони Х.Алибоевни ҳамда юқори турувчи Давлат идораларини шу кунгача чалғитиб келишаётган экан… Хозир Х.Алибоев Давлат идораларига ғақиқатни юзага чикариш учун 5 - бор мурожаат тайёрламоқда…

… 2014- йил 6- апрел куни Ховос туман «Қаҳрамон» КФЙ, Ойбек кўчаси ,55/1 хонадонда яшовчи Абдуллаевларга қарашли қонуний савдо дўконларига шу манзилда яшовчи, 3 марта оғир жиноятлар (одам ўлдириш безорилик …) содир этиб, қамалиб чиққан кимса – А.Боймирзаев дўконда фаолият юритаётган Н.Абдуллаева (Жуманова) дан маст холатда пул таъма (улуш) килган. Рад жавоби олгач, ёнида доим олиб юрадиган совук қурол – пичоқ билан таҳдид қилиб «кечаси уйига боришини ўзларига энди қийин бўлишини» айтиб аёлни ҳақоратлаб, унинг устига ярим коп сабзини улоқтириб дўконни тошбўро нқилгач, бу воқеалар устига участка нозири Г.Хайруллаев, аёлнинг турмуш ўртоғи фарзанди келиб қолган …

Дарҳақиқат шу куни кечки соат 23:30 ларда жамият учун хавфли шахс – А.Боймирзаев ва у билан бирга келган 4-5 та ноъмалум кимсалар Абдуллаевлар хонадонига (ҳовлисига) бостириб киришиб, турмуш ўртоғини, фарзандини ўртага олиб дуппослашиб, темир арматуралар билан калтаклашиб, (19 яшар С.Эргашев вокеа жойида хушидан кетган) О.А.Абдуллаев ёнида булган қўл телефонини ҳам тортиб олишиб, воқеа жойидан Нексия русумли белгилари ноъмалум автоуловда ғойиб бўлишган…

… Воқеа гувоҳлари, қўшнилар ёрдамида ТТЁ чақирлиб, О.А.Абдуллаев ҳамда С.Эргашевлар Янгиер шаҳар шифохонасида даволанишган. Судга оид тиббий экспертиза хулосаси мавжуд.

Қизиғи, эртаси куни участка нозири Г.Хайруллаев, Н.Жуманова (Абдуллаева) га унинг турмуш ўртоғи ва фарзандининг йиртилиб, қон ва лойга беланган усти - бошларини (далилий ашё) ёқиб юборишини тайинлаган…Содда аёл унинг айтганларини бажариб, уст- бошларини ёқиб юборган …

Бироқ, Абдуллаевларнинг бу жиноят устидан қилган барча мурожаатлари қонуний кўриб чиқилмасдан, А.Боймирзаевга маъмурий жазо тайинланиб ( барча хужжатларда унинг якка ўзи Абдуллаевлар хонадонига бостириб киргандай гуё …) аксинча, уларнинг ўзларига қарши Ховос туман ИИБ ТБ, Прокуратура, Суд томонларидан тазйиқлар уюштирилиб, ҳатто уларнинг ўзларига катта миқдордаги жарималар қўлланиб, ҳозир маълум бўлишича, О.А.Абдуллаевнинг ўзига қарши Ўзб.Респ.ЖК нинг 237-238 моддалари асосида жиноят иши очилиб, 10 дан ортиқ чақирув қоғозлари юборилиб, (сақланмокда) 2 марта туман ИИБ ТБ терговчилари МФЙ фаоллари иштирокида гуруҳ булиб хонадонларига келишиб, «Аминистияга розиман ёки йўқ» деб ёзиб берса ҳаммага (?) яхши булишини айтишиб, ёзиб беришга ҳанузгача мажбурлашаётганликларидан шикоят этишмокда…

Ажабланарли ҳолат эса, Сирдарё вилоятидаги бутун Қонунийлик Суд ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар ибратли оила – жабрланувчи фуқаролар – Абдуллаевларнинг қонуний манфаатларини эмас, нега 4 марта судланган рецидив шахс (қотиллик безорилик…) А.Боймирзаев манфаатида «куйиб-пишмоқда» эканлар–а?!. (Мурожаат муаллифларига кўра Боймирзаевлар дастлаб ўзларига тегишли коттеждни 45.000.000 сўмга сотишган. Ҳозирда 1 та қарамоғидаги қора молни бозорга олиб чиқиб 2.800.000 сўмга сотишган…).

…Мирзаобод туман «Деҳқонобод» хўжалигида истиқомат қилувчи Юлдошевлар оиласи жамиятимизга шикоят этиб, фарзандлари Г.Юлдошев Самарканд қишлок хўжалиги Институтини тамомлаб, Гулистон щахар ДСИнинг ЖШСС (жисмоний шахсларга солик солиш) бўлимига, Бош инспектор лавозимига тайинланганлигига энди 3 ой бўлганлигини, у уўзига бириктирилган ҳудуд (участка ) ни ўрганиб чиқиб, ўнлаб савдо дўконлари 50 дан ортиқ нонвойхоналар тегишли ҳуқуқий ҳужжатларсиз, солиқдан бўйин товлашиб, фаолият юритаётганлигини аниқлаб, уларга тушунча бериб, ваколати доирасида бир – неча бор ёзма огоҳлантириш тақдим этган.

Бироқ, ноқонуний даромад топаётган ЯТТлар ўзларининг «криша»ларига ишониб, бу ёш кадрни талабларини бажаришмагач, Г.Юлдошев 2014- йил 18- декабр куни ўз раҳбари Гулистон шаҳар ДСИ бошлиғи Х.Зокиров номига билдиришнома билан мурожаат этиб, қайд этилган (давом этаётган) ноқонуний асосларда бу ҳудудда (участка) хизмат текшируви ўтказишида ёрдам сўрайди…(Билдиришноманинг асли бизда сақланмокда. - И.Р.)

Бироқ, давлат хизматчиси, ёш солиқчи кадрнинг сўрови амалга оширилиш ўрнига, унинг ўзига босим ва тазйиқлар бошланиб кетадики, оқибатда Г.Юлдошев орадан 10 кун ўтиб, ишдан бўшаш тўгрисида 2014-йил 29- декабр куни ариза ёзишга мажбур этилади…(Нусхаси бизга такдим этилган. - И.Р.)

Афсуски, манфаатдор шахслар бу билан кифояланишмай, унинг аризасини 15 кунлик муддат ичида ўрганиб чиқиб, муносабат билдириши ўрнига 2015-йил 6- январ куни раҳбарият уни бошқа ҳудудга ўтказишлик тўғрисида буйруқ чиқаради…

Кутилмаганда, у янги ҳудудни ўрганишга кириша бошлаганда ЯТТ га алоқаси йўқ, иши ва манзили нотайин З.Атаев исмли шахс Г.Юлдошевнинг таниши (ўзаро қарз олди бердиси бор) Ш. Бозоров номидан унга телефон қилиб, «олган 150.000 сўмни олиб боряпман қаердасиз?» деб, сўраб, унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тарафидан кимёвий ишлов берилган купюраларни бераётган вақтда, гуёки «далилий ашё» билан қўлга олишади…

Ўзб.Респ.ЖК нинг 210- модда «б» банди билан тергов ҳаракатлари якунланиб, иш ҳозир ЖИБ Сирдарё вилояти Судида кўрилиш арафасида. Унинг ҳимоячиси, (адвокати) тажрибали юрист – О.Примқуловнинг эътирофича, айбланувчи Г.Юлдошев бирорта унга қўйилаётган ноқонуний айбни тан олмаган, бу иш бошдан оёқ уйдирма булиб, ЯТТларнинг ноқонуний фаолиятларидан ўзаро манфаатдор гуруҳларнинг ёш, принцпиал кадрни синдириши ва ундан ўч олиш мақсадида уюштирилган ғараз паст ниятли амалларидир…

Агар Сирдарё вилояти Адлия тизими, умуман Суд- ҳуқуқ соҳасида ислоҳатларга киришилгани рост бўлса, 4 йил давомида давлатга контракт шартномаларини тўлаб мутахассис бўлган, Солиқ тизимида эндигина фаолият юрита бошлаган, якинда орзу-хаваслар билан оила қурган 27 ёшли Г.Юлдошевга нисбатан уюштирилган сохта айблов олиб ташланиб, аксинча бу ишни ташкиллаштирганларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоғи- шарт! Ҳозир Г.Юлдошев иши 4-чи бор чўзилмокда… («Эзгулик» чилар мониторингида Суд процеси кузатиб борилмокда …)

Чунки мамлакатимизда ёшлар масаласи, уларни иш ўринлари билан таъминлаш – Давлат сиёсати даражасидадир.Бундан ташқари. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳам амалда…

ЎИХ “Эзгулик” Жамиятига 2014 йил сўнги ойларида Гулистон шаҳар, 1-мавзе, Абдураҳмонов кўчасида жойлашган «Ногиронлар уйи»да истиқомат қилувчи, 1 гуруҳ ногирони, “Жасорат” медали соҳиби, фақат ўзгалар кўмагида ногиронлар аравасида ҳаракатлана оладиган фуқаро-Э.К.Каратаев такроран мурожаат этиб, у ўзи хамда ўзи каби мурувватга мухтож ногирон оилалар яшайдиган мазкур “маскан” даги шароит, бу хақда махаллий ҳокимлик ҳамда тегишли мутасадди ташкилотларга, жумладан бизнинг ташкилотимизга ҳам ёрдам сўраб мурожаатлар қилгач, “Эзгулик” фаоллари шахсан “Ногиронлар уйи”га ташриф буюришиб, мурожаат ва унда келтирилган ҳолатларни аниқлаб, фактлар юзасидан фотолавҳалар олиб, ногирон фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларнинг турли давлат идораларига йўллаган мурожаатлари нусхаси билан танишиб чиқиб, мурожаатномада кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топгач, биз (ЎИХ “Эзгулик” Жамияти) тегишли ваколатли давлат идораларига вазиятни яхшилаш мақсадида 2014 йил 23 июл куни расмий мурожаат йўллаган эдик.

Мурожаатимизга жавобан тегишли идоралардан кўплаб, ваъдалар берилган, айрим ташкилотлардан эса, шароит ўрганилиб, хомий ташкилотлар бириктирилиб (?), доимий назоратга олинганлиги,ҳаттоки фотофактлардаги манзаралар жорийдаги ҳолат эмас, бундан 4 йил муқаддам олинганлиги иддао қилинган жавоб хатлари олдик.

Бироқ, 1 гуруҳ ногирони Э.Каратаевнинг такрорий шикояти ва унга илова этилган энг сунгги фотосуратларни диққат билан ўрганиб чиқсангиз, ахвол яхши томонга ўзгариш ўрнига аянчли холатга келиб колганлигига амин бўласиз...

Мутасадди ташкилотлар ҳамда Қонунчиликни ҳимоя этувчи расмий давлат идоралари ҳам хўжакурсинга расмиятчилик учунгина юзаки жавоб хатлари жўнатишганлиги ўз исботини топади...

Э.Каратаевнинг такрорий мурожаатида у ўзи мазкур уйга раҳбар бўлган вақтларда шароитлар меъёрида бўлганлиги, ногирон оилалар ҳамжиҳатликда ҳаёт кечиришиб, хомийлар томонидан берилган хайр-эхсонлар ўзаро тенг тақсимланиб, булардан мамнун ногиронлар ҳар-хил кўнгил очар тадбирлар уюштириб келишганликларини эсга олиб, ногиронлар жамиятининг Сирдарё вилояти бўлимига М.Абдураимова бошлиқ бўлиб келгач, Сирдарё вилояти Адлия бошкармаси (собиқ) бўлими бошлиги Р.Эшбоев билан тил бириктириб, уни раҳбарлик лавозимидан ноқонуний бўшатишгач, “Ногиронлар уйи” ҳароб аҳволга келиб, тотувликка дарз келганлиги, ҳозирга кунга келиб уй олдига ноқонуний савдо дўкончаси қурилиб (фотода) унда спиртли ва тамаки маҳсулотлари сотилиши окибатида ҳар куни жанжал, ичкиликбозлик, ҳатто уйга ноъмалум кимсалар келишиб фахш ишлари билан шуғулланаётганликларини (фотода) баён этиб, буткул маънавий тубанликка юз тутиб, аҳвол чидаб бўлмас даражага етиб келганликларини ёзган.

Бундан ташқари, шикоят аризага жорийдаги Ногиронлар жамияти раиси М.Абдураимованинг бухгалтерия ҳужжатларини сохталаштирганликлари, Адлия собиҳ мулозими Р.Эшбоев билан тил бириктириб Сирдарё туманида жойлашган Ногиронлар дам оладиган ва соғлиқларини тиклашадиган сиҳатгохни талон-тарож этганликлари ҳолатларини ёпиб юборишганликларини, бу фактлар юзасидан шахсни ўзи Сирдарё вилояти Адлия Бошқармаси бошлиғи А.Тошқулов хузурида бўлиб далилларни тақдим этганлигини, бироқ шароит ижобий тарафга ўзгармаётганликларидан шикоят этиб, аксинча ўзига нисбатан турли тазйик ва босимлар бўлаётганлигини, ҳатто директорлик вазифасида меҳнат қилган даври учун тўланиши шарт бўлган ойлик маоши ҳам шу кунгача тўлаб берилмаётганликларидан ҳам норози эканликларини баён этган.

Сизларга битган навбатдаги такрорий мурожаатимизни шахсан назоратга олиб, атрофлича ўрганиб чиқиб, тегишли чоралар кўришларингизни илтимос қилар эдик.

Чунки, мурожаат яна қайтарилиб, Сирдарё вилоятига жўнатилса, вазият ўзгармайди, мутасадди раҳбарлар навбатдаги расмиятчиликдан иборат юзаки жавоб хатлари жўнатиш билан машғул бўлаверишади.

Исроил Ризаев,
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти
Марказий бошқаруви аъзоси