28 March 2015
01:12 - Тошкент ҳайвонот боғида антилопа томошагўйларнинг бебошлиги туфайли ўлди
Маҳаллий матбуотда ўзига хос ажиотаж ясаган Тошкент ҳайвонот боғидаги антилопа воқеаси ҳақиқатан ҳам қизиқ. Бу ерда Африкадан келитирган икки яшар антилопа тўсатдан нобуд бўлган. Ҳайвонот боғига келганлар томонидан рухсатсиз озуқлантириш натижасида жониворнинг ошқозони ва ичакларида кўплаб ўрама материаллар, хусусан, полиэтилен пакетлари тиқилиб қолган.

“Бундан ташқари, ҳайвонга тоза нон берилганлиги ўлимга сабаб бўлган. Чунки нон маҳсулотлари туёқли ҳайвонларнинг ҳазм қилиш трактида катта миқдордаги газларни ишлаб чиқаради. Газлар эса бошқа бегона буюмлар билан бирга ичаклар атонияси ва буралишини келтиради” дейилади хабарларда.