Кундалик хабарлар - 31 March 2015
20:35“Қора бозор”да доллар қутурди, расмий курс ҳам унинг изидан бормоқда
Ўзбекистон Марказий Банки 31 мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматлрини белгилади ва унга кўра, АҚШ доллари курси 2 минг 490 сўм 20 тийинни ташкил этмоқда. Бу эса бир ҳафта аввалги курсга нисбатан 6 сўм 5 тийинга қимматдир. Яъни, ўзбек сўми ҳафтасиг бир неча фоизга қадрсизланмоқда. 1 евронинг қиймaти эса 74 сўм 31 тийинга қимматлашиб, 2 минг 716 сўм 76 тийинга тенг бўлди. Доимгидек Марказий Банк рaсмий курсларни валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статист...
- 20:12Ўзбегимнинг бугунги қиёфаси: Сирожиддин Назаров ўз ҳамюртини кетмон билан чопиб ташлади
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига кўра, Россиянинг Волгоград вилоятида ўз ҳамюртини ўлдириб, уни ўрмонга кўмиб кетган Ўзбекистон фуқароси Сирожиддин Назаров умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 2008 йил 15 августида содир этилган қтиллик энди очилди. Маълум бўлишича, Россияга пул топиш мақсадида келган Назаров ўрмонда дам олиб ўтиришганида ўз маҳалладоши Холмирза Эргашевни кетмон билан уриб ўлдирган ва жасадни ўрмонга кўмиб кетган. Ўтган йили Сирожиддин Назаров Тошкент вилоятининг Занг...
19:28“Ҳаракат” бироз янглишибди: Туркияда исломчи эмас, сўлчи террористлар прокурорни гаровга олдилар
Яқин келажакда ислом терроризмининг маркази Туркия ва Марказий Осиё бўлади деб бироз хато қилган эканмиз. Бугун Истанбулдан келган хабар буни тасдиқламоқда. Эрталаб узоқ йиллардан бери Туркияда яширин фаолият олиб бораётган сўлчиларнинг DHKP-C номи билан танилган гуруҳининг қуролли аъзолари Истанбулнинг Чоғлаён тумани Адлия бўлимига ҳужум қилиб, Маҳмет Селим Кираз исмли прокурорни гаровга олишди. Уларнинг талаби - шу прокурар тарафидан2 ойдан бери олиб борилаётган DHKP-C гуруҳи аъзоси Беркин...
19:11Денов бозоридаги мафия ҳақида "Ҳаракат"га келган хат ва "Ҳаракат"нинг таҳлили
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Денов бозори Эргашевлар мафияси қўлида” Мустақилликнинг дастлабки йилларида мамлакатимизнинг даромадбоп нуқталари бўлган ёғ ва ун заводлари, пахта хомашёсини қайта ишловчи корхоналар, бозорлар мафия қўлига ўтганини ҳеч ким рад қилолмаса керак. Ўзбекистон ҳукумати ана шундай мафия ва зўровонларга қарши уруш очди. Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигида уларнинг пайини қирқувчи ҳуқуқий асос яратилди. Натижада йўлтўсарлар, рэкетчиларнинг бирмун...
08:41ИШИДга қўшилган 6 озорбайжонлик устидан Бокуда суд бошланди, Ўзбекистонда ҳам шу каби судлар бўлади
Озорбайжон оммавий ахборот воситалари кеча Боку шаҳар судида 6 нафар Озорбайжон фуқароси устидан Сурияга бориб ИШИД сафларида урушга қатнашиш айби билан иш бошланди. Турал Гасанов, Элвин Алиев, Фарид Мурадов, Намиг Мамедов ва Руслан Мустафаев темир қафасда ўтириб, судда қатнашдилар. Бугун шунчаки тайёргарчилик бўлибди, аммо айбланувчиларнинг ҳимоячиси Элмар Сулейманов айбланувчиларни қафасда тутиш нотўғрилиги, бу айбланувчилар ростдан ҳам ИШИДга бориб қўшилишгани, аммо ҳақиқий аҳволни кўргач, ор...
06:07Дунё қутблашмоқда: Араб Давлатлари Лигаси ҳам ўз қуролли кучларини яратмоқчи, Турк Дунёси нима қилади?
Араб давлатлари умумий қуролли кучларини яратишни ўйлаётганлари ҳақида бир ҳафтадан бери жаҳон ахборот воситлари хабар тарқатмоқдалар. Араб Давлатлари Лигаси ўз Қуролли Кучларини яратиш хусусида қарор қабул қилдими ёки қабул қилмоқчими деган саволга ҳам аниқ жавоб йўқ. СССР парчалангач, Варшава Шартномаси оид Қуролли кучлар ўз-ўзидан йўқ бўлган ва НАТО жаҳонда ягона халқаро ҳарбий куч бўлиб қолганди. Энди ўртага Араб Давлатлари Лигасининг Қуролли Кучлари чиқадими? Associated Press агентлигини...
02:34Вой-дод: Россиядан Ўзбекистонга 2014 йилда 5 млрд 581 млн доллар пул ўтказилибди, бу 2013 йилгисидан тахминан 0,7 млрд камдир
Россия Марказий Банкининг билдиришича, 2014 йилда Россиядан Ўзбекистонга бор-йўғи 5 млрд 581 млн доллар миқдорда пўл жўнатилган. Буларнинг асосий қисми Россияда мардикорлик қилаётган Ўзбекистон фуқароларидан эканлиги ҳаммага маълум. Ўтган йили Россия иқтисоди Ғарбнинг санкциялари остида чўкишга бошлар экан, у ерда ишлаётган ўзбек мардикорлари учун ҳам оғир кунлар бошланди. Улар ўз уйларига ўтган йилдагидан 700 млн доллар камроқ пул юборганлари шунинг натижасидир. Эслатиб ўтиш керакки, 2014 йили...
- 02:04Сочида ўзбек ўзбекни ўлдиргач, ҳисбга олинди
Россия тергов қўмитасининг Краснодар бошқармаси матбуот хизматига кўра, Сочи ҳудидадаги Хостинск тумани тергов бўлими томонидан ўз ватандошини ўлдирган 41 яшар ҳамюртимиз қўлга олинган. Матбуот хизматига кўра, фуқаро ўзи билан бирга яшаб келган 35 ёшли аёл билан тез-тез молиявий муаммолар туфайли жанжаллашиб турган. Шундай можароларнинг бирида у аёлни бўғиб ўлдирган. Воқеа жойидан қочган зўровоннинг ўзи кейинроқ ҳуқуқ-тартибот идораларига қилмиши борасида хабар қилган ва ўзини топширган. Зўро...
01:23Лозанна шаҳрида Эрон ва “олтилик” давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилиши яна битмади, кечаси ҳам давом этади
Кечаги хабарлримизда айтилганидек, 12 йилдан бери олиб борилаётган Эроннинг ядровий программасининг қурол яратишга қаратилган қисмини тўхтатиш бўйича Эрон ва “олтилик” деб ном олган давлатлари музокараларининг навбатдаги қисми 4 кундан бери Швецияранинг Лозанна шаҳрида давом этмоқда. Ғарб мамлакатларининг вакиллари музокораларда “олға кетиш” борлигини айтаётган бўлсалар ҳам, ўткан куни тамом бўлиши керак бўлган учрашув битмади. Аммо, кеча ҳам битмади. АҚШ Давлат Котиби Жон Керри шу йилнинг ка...
- 23:03Ўзбеклар Россияни турли йўллар билан бойитмоқда
“Батафсил” деб номланган ўзбек веб нашрида ғайриоддий воқеа хусусида хабар чоп қилинди. Унга кўра, 2013 йилнинг октябрь ойида бир ўзбек бойваччаси “Ўш-Екатеринбург” рейси билан Урал пойтахтига учиб келган. Бу ерда божхоначилар унинг юкини текшириб, декларация қилинмаган қарийб 3 миллион доллар ва 4 мингга яқин дирхам топишган ва уни мусодара қилишган. Суд қарорига асосан котранбандада айбланган ҳамюртимизга 109 868 рубль миқдорида жарима солинган, аммо контрабанда йўли билан олиб кирилган 2...