26 March 2015
22:41 - Кичкина сенсация: Швед элчиси Петерсон “Эзгулик” офисига келди

26 март куни Швеция Қироллигининг Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги элчиси Аке Петерсон Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти офисига ташриф буюрди. Резеденцияси Стокгольмда бўлган элчи жамият раиси Васила Иноят билан учрашиб, мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазият, инсон ҳуқуқлари аҳволи билан қизиқди. Васила Иноят швед дипломатига мамлакатда сиёсий ҳуқуқларининг авҳоли, болалар меҳнати ва фуқаролик жамияти вакилларига муносабат ҳақидаги фикрларини айтди. Швед элчиси қамоқларда қолаётган мухолифатчи, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар тақдири борасидаги саволларига жавоб олди.

“Эзгулик” раҳбари Васила Иноят мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазияти ўзгаришсиз қолаётгани, бунинг асосий сабаби мамлакатда мухолиф қарашдаги шахсларга ўрин берилмаслигида эканини таъкидлади. Хусусан, 25 мингдан ортиқ тарафдорлари бўлган “Бирлик” Партиясининг рўйхатдан ўтиш учун Ўзбекистон Адлия вазирлигига берган аризаси ҳалигача жавобсиз қолаётгани ва “Бирлик” шундай аҳволда ҳам фаолиятини тўхтатмаётгани, Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкаётганини аниқ рақамлар билан кўрсатиб бериб, мавжуд ҳукуматни конструктив танқид қилаётгани борасида сўзлаб берди. Ҳуқуқ ҳимоячисининг таъкидича, мамлакатдаги сиёсий вазият ўзгармас, демократик Ғарб билан интеграция жараёнлари изга тушмас экани, барча соҳаларда ўзгариш бўлиши мумкин эмаслигини қайд этди.

“Шубҳа йўқки, мухолифат, хусусан, унинг ўқ илдизи бўлган “Бирлик” иқтидорга келмас экан, инсон ҳуқуқлари борасида мўъжиза кутмаслик лозим” деди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Айни пайтда “Бирлик” Партияси Бош котиби ҳам бўлган Васила Иноят дипломатни ўз таъсир доирасида партиянинг рўйхатга олинишида ўзига хос таъсир ўтказишга чақирди. Элчининг Тошкентга аввалги ташрифида у билан учрашган журналист, “Ҳаракат” агентлиги мухбири Абдураҳмон Ташанов ҳам ушбу масалаларни кўтарганди.

Элчи Петерсон ўтган ҳафтада Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти офисига келиб, ўтказилатётган тадбирни бузган ҳуқуқ-тартибот органларнинг ҳаракатидан таассуф билдириб, ҳуқуқ ҳимоячилари фаолиятига омад тилади.