Кундалик хабарлар - 26 March 2015
13:59Саудия бошчилигидаги суннийлар коалицияси Яманни босиб олиш арафасида
Аввалги хабаримизда айтилганидек, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияга кирувчи давлатлар Яманни шиаларнинг қуролланган хусийлар оқимига оид жангарилардан тозалаш компаниясини давом эттирмоқдалар. Масалан, Яманнинг сунний Президенти Али ал-Хути янги пойтахт деб эълон қилган Аден шаҳри аэропорти шиалар қўлидан қайтариб олинди. Президент қаердалиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. Reuters агентлигига кўра, Саудиянинг 100 ҳарбий учоғи ва 150 минг кишилик қўшинлари бу опрерацияда иштирок этмоқдалар...
- 07:35Яманда ҳақиқий уруш кетмоқда, Саудия ва бошқалар ҳам аралашди, навбат Эрондами?
Шу йил 21 март куни шиаларнинг 2 та масжидида 3 ўлимчи-террорист ўзини ўзи портлатиши натижасида 150 га яқин кишининг ўлиши ва бу портлашлар суннийлар тарафидан уйиштирилганига шубҳа бўлмагани сабабли бўлса керак, мамлакат аҳолисининг 42 фоизини ташкил қилувчи шиалар қарши ҳужумга ўтган эдилар. Аввал улар мамлакат пойтахти Санани қўлга олдилар, Яман Президенти Мухаммед Али аль-Хути пойтахтини Аденга ўтказганини эълон қилиб, ўзи ҳам ўша ерга қочди. Аслида, Яманлик шиалар ўтган асрнинг ўрталарид...
01:19Янги Исроил ҳукуматини тузиш жорийдаги Бош вазир Натаньяхуга топширилди
Исроилда 17 март куни бўлиб ўтган парламент сайловларнинг узул-кесил натижалари кеча эълон қилиниши керак эди. Натижалар эълон қилинди шекилли, Исроил Президенти Реувен Ривлин 120 кишилик парламентда 30 ўринга эга бўлиши бир неча кун аввал маълум бўлган “Ликуд” Партиясининг лидери, жорийдаги Бош вазир Биньямин Натаньяхуга янги ҳукумат тузишни топширгани кеча кечқурун эълон қилинди. У 2-3 ҳафта ичида ҳукумат тузишни мўлжаллаётганини айтди. Бўлажак Бош вазирни тушуниш мумкин. Унинг па...
00:31Сурияда Башар Асадга қарши бўлган исломчи гуруҳлар Босра шаҳрини қўлга киритишди
Рейтер ахборот агентлиги хабарига кўра, Сурияда ҳукуматига қарши курашаётган жангари гуруҳлар Иорданияга чегарадош ҳудуддаги Босра шаҳрини эгаллаб олишди. Суриядаги инсон ҳуқуқлари бўйича кузатувчилар Кенгаши бу хусусда баёнот тарқатиб, шаҳарни эгаллаш учун томонлар ўртасида 4 кун кураш кечганини таъкидлади. Мазкур шаҳар ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий ёдгорликлари рўйхатига киритилган қадимий цивилизация марказларидан бири эди. Шаҳар тарихда дастлаб Рим империясига бўйсунган. Кейинчалик Форслар, Со...
22:57Ашраф Ғани: Толибондан қутилмасдан, ИШИДга тутилмоқдамиз
Афғонистон Президенти бугун АҚШ Конгресси икки палатасининг қўшма мажлисида “Толибондан қутилмасдан, ИШИДга тутлмоқдамиз” ифодасини ишлатгани йўқ. Лекин унинг нутқидаги асосий нуқта шу эди, деса бўлади. У ИШИДни марказий ва ғарбий Осиё учун “даҳшатли хавф” деб баҳолади ва террористик гуруҳ Афғонистонга ўз жангариларини юбораётганини урғулади. Табиий, у ўз нутқида аввалабмор АҚШга террор устидан ғалаба қозонишдаги роли учун миннаторчилик билдирди, 2001 йилдан бери АҚШлик ...
22:26Жиззахда муҳташам тўйхона ёнди
24 март куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани марказидаги “Мафтуна” ҳамда унга туташ “Версаль” тўйхонаси ёниб кул бўлди. Бу хусусда маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари хабар тарқатди. Гувоҳларга кўра¸ кучли ёнғин пайтида тўйхона ходимларининг бир нечтаси жароҳат олган. Ёнғиннинг қўлбола иситиш мосламасидан келиб чиққани айтилмоқда. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Мазкур ҳодиса юзсидан прокуратура органи терговолди суриштирувлар олиб бормоқда.
21:47Жамоат жойида чекишга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади
Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Парламентнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Қўмитаси алкогол ва тамаки маҳсулотларини жамоат жойларида истеъмол қилишни чеклаш борасидаги қонун талабларини бузганлик учун жавобгарликни оширувчи қонун лойиҳаси муҳокама этмоқда. Ўтган йилда алкогол ва тамаки маҳсулотларининг истеъмол қилинишини тартибга солувчи қонунлар таҳлил этилиб, натижада маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг айрим меъёрларини такомиллаштириш зарурлиги маълум бўлди. Шу с...
21:21Европа Иттифоқига аъзо давлатлар элчилари Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқи ваколатхонси раҳбари, Германия Федератив Республикаси, Италия Республикаси, Франция Республикаси, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллиги элчилари билан учрашув вазирлик мутасаддилар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенциясига аъзо давлатлар Конференциясининг 2015 йил 30 ноябрь – 11декабрь кунлари Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган 21-сессиясини ўтказиш билан боғлиқ м...
- 20:51Андижонда автомобилларга газ қуйиш шахобчаси портлади
Андижон шаҳри ҳудудидаги Жаҳон бозори ёнида автомобиль газ тўлдирувчи шохобчасида портлаш юзага келган. Партлашнинг сабабчиси ҳар доимгидек сифатсиз газ баллони бўлиб чиқди. Воқеа гувоҳларига кўра, портлаш вақтида ёқилғи қуйиш шохобчасида олтита автомобиль бўлиб, уларнинг деярли барчаси портлаш зарбиан тиклаб бўлмас ҳолга келган. Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига кўра, портлашда инсоний талофатлар кузатилмаган. Дастблабки тахминлар - портлаган автомобиллардан бирининг газ қур...
19:19АҚШ Конгресси Обамани Украинага қурол беришга чақирди, қурол ҳисобланмайдиган техника келишга ҳам бошлади
АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси – Вакиллар Уйи 48 га қарши 348 овоз билан Барак Обамани Украинага мудофаа қуроллари беришга чақирувчи резолюция қабул қилди. Қуроллар летал, яъни одам ўлдирувчи бўлиши ҳам мумкин. АҚШ Президентининг аввалари ҳам берган баёнотларига кўра, ҳали Украинага бундай қуроллар бериш масаласи кун тартибига келгани йўқ. Аммо, АҚШ Украинага расман қурол ҳисобланмаса ҳам, феълан қурол бўлган техника беришга бошлади. Масалан, бугун Киевдаги Борисполь аэропортига АҚШнинг ...