31 March 2015
20:35 - “Қора бозор”да доллар қутурди, расмий курс ҳам унинг изидан бормоқда
Ўзбекистон Марказий Банки 31 мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматлрини белгилади ва унга кўра, АҚШ доллари курси 2 минг 490 сўм 20 тийинни ташкил этмоқда. Бу эса бир ҳафта аввалги курсга нисбатан 6 сўм 5 тийинга қимматдир. Яъни, ўзбек сўми ҳафтасиг бир неча фоизга қадрсизланмоқда. 1 евронинг қиймaти эса 74 сўм 31 тийинга қимматлашиб, 2 минг 716 сўм 76 тийинга тенг бўлди.

Доимгидек Марказий Банк рaсмий курсларни валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учунгина жорий этгaн. “Қора бозор”да эса АҚШ долларининг 100 талиги 412 000 сўмга чиқди. Маҳсулотлар нархлари ҳам шунга монанд ошиб бормоқда.