31 March 2015
06:07 - Дунё қутблашмоқда: Араб Давлатлари Лигаси ҳам ўз қуролли кучларини яратмоқчи, Турк Дунёси нима қилади?

Араб давлатлари умумий қуролли кучларини яратишни ўйлаётганлари ҳақида бир ҳафтадан бери жаҳон ахборот воситлари хабар тарқатмоқдалар. Араб Давлатлари Лигаси ўз Қуролли Кучларини яратиш хусусида қарор қабул қилдими ёки қабул қилмоқчими деган саволга ҳам аниқ жавоб йўқ.

СССР парчалангач, Варшава Шартномаси оид Қуролли кучлар ўз-ўзидан йўқ бўлган ва НАТО жаҳонда ягона халқаро ҳарбий куч бўлиб қолганди. Энди ўртага Араб Давлатлари Лигасининг Қуролли Кучлари чиқадими?

Associated Press агентлигининг хабарига кўра, АҚШ Мудофаа Котиби, яъни Мудофаа вазири Эштон Картер Араб Давлатлари Лигасининг ўз қуролли кучларини яратиш режасини қўллаб-қувватлабди. Демак, АҚШ бу масалада ёрдамчи ҳам бўлмоқчи ва бўлади ҳам.

Тўғри, ҳозирги босқичда арабларнинг мақсади - Эрон лидерлик қилаётган шиаларга қарши туришдир, дейди мухбиримиз. Аммо, кейин нима бўлади? Бу савол жуда жиддийдир. Чунки, ҳоозир Араб двунёсига лидерлик қилишга уринаётган Саудия Арабистонида суннийларниннг ваҳобийлик оқими ҳукмрон. Ваҳобийлик прогрессив эмас, реакцион оқим эканлиги ҳам маълум.

Бўлаётган воқеаларни кўриб, 1993 йили Истанбулда ўзбек миллатининг буюк фарзанди Боймирза Ҳайитнинг 75 йиллиги муносабати бўлан ўтказилган йиғилишдаги чиқишимни эслайман, дейди “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат. Ўшанда Турк Дунёсини бирлашишга чақирар экан, умумий ҳарбий кучларимиз бўлиши кераклигини, ҳатто ядровий қуроллар яратиш устида ишлаш замони келганини гапирган эдим. Аммо, минг афсуски, айнан Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Турк Дунёси ғоясинининг йўлидаги асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Ўзбеклар бу рeжим тарафидан Турк Дунёсини қўйиб туринг, миллатнинг эртанги куни билан ҳам иши бўлмаган подага айлантирилган. Туркияда ҳокимиятга исломчилар келгандан кейин, бу ерда ҳам Турк Дунёси ғояси четга улоқтирилди. Аммо, бу ғояни ҳеч ким ўлдиролмайди. Чунки, ўртада биз бормиз. Вақти келади, ўз қуролли кучларимиз, ўз ядровий қуролимизни яратиш кун тартибига чиқади.