31 March 2015
02:34 - Вой-дод: Россиядан Ўзбекистонга 2014 йилда 5 млрд 581 млн доллар пул ўтказилибди, бу 2013 йилгисидан тахминан 0,7 млрд камдир

Россия Марказий Банкининг билдиришича, 2014 йилда Россиядан Ўзбекистонга бор-йўғи 5 млрд 581 млн доллар миқдорда пўл жўнатилган. Буларнинг асосий қисми Россияда мардикорлик қилаётган Ўзбекистон фуқароларидан эканлиги ҳаммага маълум. Ўтган йили Россия иқтисоди Ғарбнинг санкциялари остида чўкишга бошлар экан, у ерда ишлаётган ўзбек мардикорлари учун ҳам оғир кунлар бошланди. Улар ўз уйларига ўтган йилдагидан 700 млн доллар камроқ пул юборганлари шунинг натижасидир.

Эслатиб ўтиш керакки, 2014 йили Ўзбекистон Давлат Бюджетининг даромад қисми 11 млрд доллардан ҳам бироз кам эди. Ўзбекистонга фақат Россиядан Давлат Бюджетининг ярмидан кўп пул келаётгани - Ўзбекистондек давлат ўша пул эвазига оёқда турганининг, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотиб бўлганининг кўрсатгичидир. Россиядан келаётган пул 0,7 миллиард доларга камайган бўлса, аҳолининг аҳволи қанчалик ёмонлашганини тахмин қилиш қийин эмас.

2015 йилда ҳам бу жараёнлар давом этади, яъни Ғарбнинг санкициялари яна ҳам кучайиб, Россия иқтисоди яна ҳам ёмонлашади. Демак, Россиядан Ўзбекистонга келдаган пул яна ҳам кўпроқ миқдорда камаяди. Аҳволимиз яна ҳам ёмонлашади. Камарни қаттиқроқ тортавериш керак.