Кундалик хабарлар - 14 November 2014

  • 20:49Тошкент аэропортида Эбола вируси топадиган тепловизорлар ўрнатилди

    Эбола вируси тарқалишига қарши кураш ишлари доирасида Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залларига ҳар бир авиайўловчини тиббий кўрикдан ўтказиш учун замонавий тепловизорлар ўрнатилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. Тепловизорлар Тошкентдан ташқари, сайёҳлар ва тадбиркорлар кўп бўладиган Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Навоий аэропортларига ҳам ўрнатилган. Тиббий мониторинг ишларини олиб бориш учун «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Давлат Санитария-эпидемиология маркази с...

  • 20:26Амнистия қабул қилинди, унинг эпкини қамоқларда қолаётган фуқаролик жамияти вакилларига ҳам тегадими?

    Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Қарорда таъкидланишича, бу умумий авф билан аёллар, биринчи марта жиноят содир этган шахслар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлат фуқаролари жазодан озод қилинади. Шунингдек, жазо муддати битишига 2,5 йил қолганлар ҳам авф этилади, 10 йилга қадар кесилганларнинг муддати ...

  • 19:08Қозоқ тенгеси 21 ёшга тўлди, қирғиз сўми 21,5 ёшда, ўзбекникичи? Абдураҳим Пўлатнинг башоратлари қандай эди?

    Кеча Қозоғистон пайтахти Остонада қозоқ тенгеснинг 21 йиллиги муносабати билан берилган концертда Президент Нурсултон Назарбой ҳам қатнашгани ҳақидаги хабарлар Марказий Осиё давлатларининг миллий пуллари тарихини эслашга ундади. Қирғизистон собиқ Совет республикалари ичида биринчилардан ўз миллий пули сўмни (русчп “сом” ёзилади, аммо русча “о” бизнинг “ў” каби ўқилишинги унутмайлик) 1993 йил 10 майда киритган. Ўшанда Ислом Карим телевидение орқали ҳам кўрсати...

  • 18:15Қизиқ: Покистонликлар вундеркиндлашмоқда!

    Келиб чиқиши покистонлик бўлиб, ҳозир оиласи билан Англияда яшаётган сал кам 6 ёшли Аян Қуреши дунёниннг энг ёш компютер мутахассиси бўлибди. Буҳақда хабар тарқатган The Daily Express газетасининг сайтига кўра, у Microsoft тестларидан ўтган. Аввалига уни ёшлиги туфайли тестларга қўйишмабди, чунки у университетда ўқийдиган ёки уни битирганлар учун мўлжалланган экан. Аммо, охирида уни шу йил йил сентябрь ойида Бирмингем Университеда ўтказилаётган 'Supporting Windows 8.1' тестига киритишибди ва ...

  • 17:18МТСнинг эгаси Владимир Евтушенков 16 мартгача ўй қамоғида қолади, Фуҳушани чиқариш керакмасми?

    Ўзбекистонда бир маҳаллар “Ўздунробита” бренди остида фаолият олиб борган “МТС-Ўзбекистон” ширкатини ҳам ўз ичига олувчи Россиянинг МТС холдинги эгаси Владимир Евтушенков 2015 йил 16 мартгача уй қамоғида қолади. Бугун Москва шаҳри туманларидан бирининг суди шундай қарор чиқарди. 7,7 млрд долларлик бойлиги билан Россия бойлари ичида 20 ўринда турувчи Владимир Евтушенков “Башнефть” компанияси акцияларини ўғирлаш ва ўзлаштириш айби билан жиноий ишга тортилиб, 16 ...

  • 07:35Қозоғистонда Эбола вируси давлат хафсизлиги масаласидир

    Кеча Президент Нурсултон Назарбой раислигида унинг Оқўрда қароргоғида ўтказилган Хавфсизлик Кенгаши мажлисида мамлакатда санитар-эпидемиологик вазият билан боғлиқ масалалар муҳокама қилиниб, асосий урғу Эбола вирусининг дунёда тезлик билан тарқалишидан келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларга қаратилди, дейилади Казинформ тарқатган хабарда. Нурсултон Назарбой мамлакатдаги нисбий осойишталик ўз-ўзини ҳатиржам қилишга айланиб кетмаслиги кераклигини, сил касаллигини камайтириш учун ҳалигача давлат д...

  • 01:22Ўзбекистон коррупциянинг гуркираши бўйича бу йил ҳам илғорлар қаторида, юрт ичидагина унга қарши самарали курашиш мумкин

    Қароргоҳи АҚШда жойлашган TRACE International халқаро уюшмаси жаҳоннинг 197 мамлакатидаги вазиятни ўрганиб чиқиб, улардаги коррупция даражасини кўрсатувчи рўйхат тузибди. Коррупция энг кам даражада бўлган, яъни рўйхатнинг бошида турган давлатлар қуйидагилар - Ирландия, Канада, Янги Зеландия, Гонконг, Швеция. Ўзбекистон эса охиридан 4-чи ўринга, яъни 194-ўринга қўйилган. Мамлакатимиз коррупциянинг гуркираши бўйича фақатгина Ангола, Яман ва Нигериядан орқада экан. Марказий Осиё мамлакатлари о...

13 November 2014
  • 23:53Мана буни иш деса бўлади: Қримтатарлар ҳарбий батальон тузиши мумкин

    “Петр Порошенко Блоки” рўйхатидан қайтадан Олий Радага депутат қилиб сайланган қримтатарларнинг миллий лидери, Украина Президентининг қримтатарлар масалалари бўйича вакили Мустафа Жамилўғли Петр Порошенко билан жанубий йўналишдаги қримтатарлар батальони тузиш ҳақида гаплашди, дейилади УНИАН агентлигининг “Петр Порошенко Блоки” матбуот хизматига асосланиб тарқатган хабарида. Бу хабарни тасдиқлаган Мустафа Жамилўғли ҳозирнинг ўзидаёқ 450 нафар қримтатари турли ҳарбий батальонлар таркибида Донб...

  • 23:33Ўзбекистон Бирлашган Араб Амирликлари билан муҳим келишув имзолади

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Ниғматилла Йўлдошев ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Адлия вазири Султон бин Саид Ал Бади томонидан жиноятчиларни ўзаро тутиб топшириш ҳақидаги битими имзолнди. Имзоланган уч келишувнинг асосийси бўлган мазкур ҳужжат Ўзбекистон учун ниҳоятда муҳим, чунки, ҳукумат таъқибидан қочган кўплаб нуфузли юртдошларимиз Дубайда жон сақлашмоқда. Улар орасида номдор бойлардан тортиб, Ўзбекистонда исталмаган шахсларг...

  • 22:42Ўзбек чегарачилари қирғиз фуқаросини отиб ўлдирд, унинг миллати нима?

    Бугун Қирғизситон Давлат чегараларини қўриқлаш хизмати Андижон билан Жалолобод вилоятлари ўртасидаги баҳсли чегара ҳудудида чеграчиларимизнинг Қирғизистон фуқаросини отиб ўлдигани ҳақида маълум қилди. Воқеа айнан бугун бўлган. Қонли одисадан сўнг чегарачиларимиз қирғиз ҳамкасблари билар воқеа жойида ўзаро учрашиб, гаплашиб олишибди. Аммо бу учрашув тафсилотларига на Ўзбекистон, на Қирғизистон тарафи тўхталмади. Эслаш жоиз, уч кун аввал ҳам чегарачиларимиз Қирғизистон фуқароларига қарата ў...