Кундалик хабарлар - 16 November 2014
- 17:34“Ҳаракат” хатқутисидан: Ўқувчиларимиз хатоларимизни топиш билан овора. Офарин!
Исмини кўрсатмаган ўқувчимиздан қуйидаги хатни олдик: Австралияда утаётган саммитда Пекиндаги ахвол....номли маколада Шимолий Африка Республикаси деб узингни шарманда килдинг кур савод Абдурахим , сан качон урганасан саводли узбекча ёзишни асли тожик Абдурахим , Шимолий Африка БРИКС аъзоси эмас кейин унака Республикани узи йук балки Жанубий Африка Республикаси бор. Сиёсий саводсиз хам экансан Абдурахим хунаса нимага чунки сиёсий анализ жуда сайёз. Бу АПЕК ва Г20 пиар йигилиш булган булса хам а...
15:51Кулгили хабар: Гуржистон Бош вазирининг Ўзбекистонга ярим йилдан кейин қиладиган ташрифига ўта жиддий тайёргарлик бор
Ўзбекистоннинг расмий ахборот воситаларида билдирилишича, Гуржистоннингг қўғирчоқ Бош вазири Ираклий Гарибашвили 2015 йили апрель ойида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келармиш. Ораларида ҳеч қандай страегик ҳамкорлик бўлмаган, сиёсий-иқтисодий тузими ва аҳволи билан бир-биридан мутлақо фарқли икки давлатдан бирининг Бош вазири иккинчисига келиши оддий хабарга ҳам арзимайдиган воқеа. Аммо, қаранг, икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комил ва Тамар Беручашвили бу ташриф ҳақида шу ку...
06:08Сенсация: Америка қитъасини Колумб эмас, мусулмонлар очган экан
Кеча Истанбулда бўлиб ўтган Лотин Америка мусулмон дини лидерлари саммитида нутқ сўзлаган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Ислом дини ҳеч қачон бировларни мустамлака қилиш, қулга айлантириш воситаси бўлмагани, қилич кучи, қурол кучи билан ҳеч кимни мусулмонликка зўрламагани, Ислом мазлумларнинг, эзилганларнинг дини бўлганини урғулар экан, Америка қитъасини ҳам мусулмонлар кашф этганини гапирди. Унинг айтишича, бу қитъани 1178 йили мусулмонлар кашф этган, Христофор Колумб ўз хотираларида ҳозирги ...
01:10ИШИД калла кесиш билан чормихлашни бирга қилиш усулини кашф этибди
Ўзини Ироқ Шом Исломий Давлати ва ҳатто Халифалик деб эълон қилишгача борган исломий террористлар гуруҳи калла кесиш ва тошбўрон қилиш устаси эканлигини кўрсатиб бўлганди. Улар бир неча марта ўз қурбонларин чормихлаб, чормихланган ҳолда шаҳар кўчаларига ҳам ташлаб кетишган экан. Мақсад – ҳаммани қўрқувга солиш, ҳаммани сўзсиз ўзига бўйсунадиган қилиш.ИШИД Ироқда ва Сурияда жуда кўп одамларни шу йиллар билан қатл этгани ҳам маълум. Мақсадига етолмаётган ИШИД ўз ўлими олдидан бошқаларни ўлд...
22:46Тбилисида Саакашвили тарaфдорларининг митинги бўлди
Митингдан мақсад - Россия тарафидан босиб олган Гуржистон ҳудудлари масаласига дунёнинг эътиборини яна бир марта қаратиш ва мавжуд режим олиб бораётган сиёсатга норозлик билдириш эди. Рухсат билан бугун кечга яқин Тбилисининг марказида ўтказилган митингга 15 мингдан бир неча ўн минггача одам қатнашгани хабар қилинди. Гуржистондек мамлакат учун бу катта сиёсий акция бўлгани шубҳасиз. Митинг қатнашчилари Саакашвилининг ҳокимиятга олиб келган “атиргуллар инқилоби”нинг номи берилган Атиргуллар ма...
12:12Австралиядаги саммитда ҳам Пекиндаги аҳвол: Иккили учрашувлар, якка баёнoтлар
9-10 ноябрь кунлари Пекинда ўтказилган Осиё-Тинч Океани Иқтисодий Ҳамкорлиги (ОТИҲ) ташкилотининг саммити ҳақидаги хабаримизда “Қоғоздагина бор бўлган ОТИҲ баҳона - лидерлар учрашуви ғанимат!” иборасини ишлатган эдик. Аслида ҳам шундай бўлди, саммитининг ўзида пичоққа илинадиган гап ҳам бўлмади, пичоққа илинадиган биронта қарор ҳам қабул қилинани йўқ. Қолаверса, ҳозирги глобаллашув асрида жаҳон лидерларининг иккилик учрашувлари жуда муҳим аҳамиятга эгадир. Бугун Австралиянинг Брисбен шаҳрида ...
02:32Бу ҳафтада ҳам тарихий рекорд қўйган Dow Jones индкси бироз сокинлашди
Аввалги 2 ҳафта шиддатли ўсиш кўрсатган Нью-Йорк фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси жорийдаги ҳафтада яна бир тарихий рекорд қўйишга улгурди ва пайшанба куни 17705 га чиқди. Аммо, у кеча 18 поғанага тушди ва ҳафтанинг охирги иш кунини 17635 билан битирди. Барибир ҳафталик ўсиш 61 бўлди. Бундан олдинги 3 ҳафтадаги ўсишнинг асосий қисми ундан аввалги 1 ой ичида бўлган даҳшатли тушишларни қоплаганини ҳисобга олсак ҳам, Dow Jones индкси АҚШ иқтисоди кризисдан чиқиб, юксалиш босқи...
01:18АҚШда иқтисоди юксалмоқда, Россияда ишлар дабдала, Путин эса, Абдураҳим Пўлат айтганидек, белига ядровий қурол боғланган тирик бомба-аёл ҳолига тушмоқда
АҚШ иқтисодининг кўрсатгичларидан бирига айланган Нью-Йорв фондлар биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси кетма-кет тарихий рекордларни ураётгани хабарларимиздан маълум. АҚШ иқтисоди юксалаётганини кўрсатувчи бошқа рақамлар ҳам бор. Масалан, ишсизлик даражаси сентябрда бироз ортган бўлса ҳам, молиявий-иқтисодий кризис бошланишидан аввалги йилларнинг даражасидан ҳам пастда, сўнгги 14 йилнинг минимумида. Бундан ҳам қизиғи, бугун Reuters яна бир қатор рақамлар эълон қлди. Маълум бўлишича,...
- 22:18Ўзбекистонда яна бир вазир ўринбосари ўрни тўлдирилди
Бир муддат аввал Россия Федерациясига мамлакатимизнинг элчиси сифатида жўнатилган Акмал Камоловнинг ўрни тўлдирилди. Яъни, Президент Ислом Каримнинг бугунги фармони билан Иброҳим Эргашев Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Иброҳим Эргашев муқаддам «Ўзинтеримпэкс» ширкатига раҳбар бўлган, ўтган йил охирида юқоридаги вазирликка вазир ўринбосари бўлиб келган. Мана энди биринчи ўринбосар бўлибди. Вазирнинг пайтавасига қурт тушган бў...
21:11Пайғамбаримиздан қолган муқаддас пиёла ва соч толаси Ўзбекистонда қадр топмадими?
Ҳазрати пайғамбaр Муҳаммад алайҳи саломнинг муборак соч толаси ва фойдаланган икки пиёласи Чеченистонга тортиқ қилинди. Чеченистон Президенти матбуот хизматига кўра, «Грозний» аэропортида Ўзбекистондан юборилган табаррук нарсаларни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, республика раҳбари маъмурияти ва ҳукумати раиси Магомед Даудов, ҳукумат аъзолари ва уламолар кутиб олишган. Маълум бўлишича, ушбу муборак ашёларни Қодировлар оиласи, тўғрироғи, шахсан Рамзан Қодировга ҳурмати белгиси сиф...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведенияЧитать дальше...
Дадабоев Яхъёхон
Добавить сведенияЧитать дальше...