Кундалик хабарлар - 17 November 2014
21:24Ўзбекистонда парламент сайловларида иштирок этадиган номзодлар рўйхатга олинди
Марказий Сайлов Комиссияси матбуот хизматига кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар тўла рўйхатга олинди. Аммо тарқатилган пресс-релизда қайси партиядан неча киши номзодликка олингани борасида рақамлар очиқланмаган. Номзодлар тўрт сиёсий партия - Халқ Демократик Партияси, Либерал Демократик Партия, “Адолат” Социал Демократик Партияси ҳамда “Фидокорлар” Партиясидан рўйхатга олинган. Мамлакатдаги парламент сайловлари 21 декабрь куни бўлиб ўтади. Сайлов кампанияси расман ...
- 20:35Олмаотадаги портлашда бир талаба нобуд бўлди, бизда бунақа фожиа бўлиши мумкин эмас
17 ноябрь куни эрталаб Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Мода ва дизайн коллежида содир бўлган портлашда бир талаба нобуд бўлди, яна 10 нафар талаба эса жароҳатланди. Полицияга кўра, коллежда ҳарбий тайёргарлик дарси пайти граната портлаши оқибатида фожиа содир бўлган. Полиция воқеа тафсилотларини ўрганяпти. Ўзбекистонда эса бундай ҳодисанинг, яъни ўқув юртларида ҳарбий граната ёки қуроллар билан муаммо юзага келиш эҳтимоли жуда кам. Чунки 1992 йилда Тожикистонда фуқаролик уруши бошлангач, макта...
19:43МТСнинг Ўзбекистон билан арбитраждаги тортишувлари тугади, аммо янги муаммолар бошланди
Сармоявий баҳсларини ҳал қилиш халқаро маркази Россиянинг «Мобильние ТелеСистеми» («МТС») ширкати ва Ўзбекистон ўртасидаги арбитраж муҳокамасини томонларнинг ўзаро келишув ҳақидаги баёнотидан сўнг тугатди. Баёнотда шу йилнинг 31 июль куни «МТС» компанияси Ўзбекистон ҳукумати билан муроса битими имзолагани, Ўзбекистонда янги Universal Mobile Systems (UMS) қўшма корхона ташкил этиши, корхонанинг 50,01 фоизи «МТС»га, 49,99 фоизи эса Ўзбекистон ҳукуматига теккани, ниҳоят, мобиль ширкат шу йилнинг 1 ...
- 19:41Косон тумани ҳокими ишдан олинди
Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Сайфулло Азизов лавозимидан четлатилди. Ҳокимнинг истеъфосига Президент томонидан тъсис этилган “Намунавий уйлар” қурилишидаги камчилик ва нуқсонлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Адлия катта маслаҳатчиси (полковник) бўлган бу шахс ўз вақтида Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, Китоб ва Яккабоғ туманлари ҳокими лавозимларида ишлаган. Миллати тожик бўлган Азизов 2004 йилда кўп мллатли, кўп элатли Косонга ҳоким этиб тайинланганди. Туманга ҳокимни...
19:02Яхши хабар: Ангренда шина заводи қурилди, қани энди бундан ҳам яхши хабарлар бўлса
«Ўзкимёсаноат» ширкати Хитойнинг Poly Technologies Inc. компанияси билан Тошкент вилоятида шиналар ишлаб чиқарувчи завод қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда доимгидек ўрисларнинг “РИА-Новости” агентлиги маълум қилди. Агентликнинг Хитой компаниясига таяниб билдиришича, “Ўзкимёсаноат” ва “Poly Technologies Inc.” ўртасида тузилган шартнома заводнинг технолгияларга боғлиқ қисми бўйичадир. Лойиҳа бўйича Ангрен шаҳридаги «Резинотехника» акциядорлик жамияти негизида йилига 3 миллион дона автомобиль ...
14:51Дунёнинг энг кўп мултимиллонерлар яшайдиган шаҳарларининг рўйхати ҳам бор
Қаранг, тиниб тинчимас Форбес журнали дунёнинг энг кўп мултимиллонерлар яшайдиган шаҳарларининг ҳам рўйхатини тузибди. Бу журналга кўра, легал мултимиллионерларга бой шаҳарлар рўйхатининг биринчи ўнталиги қуйидагича: Москва – 84 мультимиллионер Нью-Йорк – 62 Гонкгонг - 43 Лондон -43 Истанбул - 37 Сун-Паулу -26 Мумбай (Бомбей) – 24 Сеул - 23 Пекин -21 Даллас - 18 Табиий, рўйхатга легал миллионерлар киритилган. Нолегаллар ҳам ҳисобга олинсайди, Тошкентдан энг камида икки киши ...
10:44Тожикистон Ислом Уйғониш Партияси раиси аҳмоқлигини кўрсатиб, мусулмонларни чаласаводликда айблабди
Бу мамлакатдаги мустақил Asia-Plus агентлиги хабар қилишича, Тожикистон Ислом Уйғониш Партиясининг раиси Муҳиддин Кабирий шанба куни ёшлар билан учрашув ўтказиб, Ислом дунёсидаги муаммолар ва уларнинг калиб чиқиш сабабалари ҳақида лекция ўқибди. Унга кўра, ислом дунёсидаги муаммоларнинг сабабчиси – мусулмонларнинг чалсаводлиги эмиш. “Бугун урушлар асосан ислом дунёсида бўлмоқда, мусулмонлар яшайдиган мамлкатларда очлик ҳукм сурмоқда, диктаторлар ҳукмронлиқ қилмоқда, у мамлакатларда сиёсий муа...
08:13Абдураҳим Пўлат: Танишинг, Салой Мадамин ва унинг командаси ҳамда Ёдгор Обид, Ботир Норбой, Носир Зокир кабилардан кейинги ҳаромий - Толиб Ёқубов
Фейсбук деган ижтимоий тармоққа яқинда киришга бошладим. Бошладим ва кўрдимку, ўзбеклар миллат сифатини, Ўзбекистон давлат сифатини йўқотган пайтда халқимизнинг кўпчилиги қорамоллар, зиёлиларимизнинг мутлақо кўпчилиги чўчқалар подасига айлангани ҳақидаги фикрларим тўппа-тўғри экан. Мен Фейсбукнинг қайсибир саҳифасида шу фикрларимни айтиб, бир қатор собиқ сафдошларим мен билан бирга бўлганда миллат ва давлатимиз келажаги учун курашгани, аммо энди ҳаромийларга айланганини ёзар эканман, мисол сифат...
- 01:06ҚОТИЛЛИК ИЗЛАРИ ХИРМОН ОСТИДА ҚОЛДИМИ? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №39, 15.11.2014)
Шу йилнинг 7 октябридаги “Оқ олтин тумани пахта фронтида Гулистон Давлат университети талабаси фожиали ўлим топди” сарлавҳали хабаримизда физика-математика факультети 2-босқич талабаси Бобосаидов Шамсиддин 2014 йилнинг 02 октябрь куни пахта даласида калтакланиб ўлдирилгани ҳақида хабар бергандик. Туман прокуратураси ва ИИБ ходимлари жиноят фош этилмаслигидан манфаатдор университет раҳбариятининг: - Шамсидин тутқаноғи тутиб, тили орқага кетиб йиқилганида вафот этган., деган гапларига мос иш...
- 23:08Яна “Ҳаракат” хатқутисидан: Араванлик ўқувчимиз бизни конструктив танқид қилипти. Раҳмат!
Исмини кўрсатмаса ҳам, ўз электрон адресини кўрсатган ўқувчимиздан хат олдик. Электрон адресда “aravan” сўзи ишлатилганидан, у одам Ош вилоятининг Араван туманидан бўлса керак деб тахмин қилмоқдамиз. Аммо, унинг рухсатисиз электрон адресини кўрсатмасликка қарор қилдик. Ўқувчимизнинг хати: Хурмали "харакат"сайти ходимлари сизлар нега доим бир позицияда гарб томонида туриб фикр юритасизлар узбекистон хакида факат емон хабар езасизлар бу ердаги узгаришлардан одамлар кандай яшаетганида...
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведенияЧитать дальше...
Бойхонов Охунжон
Добавить сведенияЧитать дальше...